Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 22 / Бухгалтерга ёрдам

2023 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

Иш соатлари сони: 

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 175;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 173;

36 соатлик иш ҳафтасида – 155.

Иш кунлари сони: 

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).

Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12%лик ставка бўйича солиқ солиниши лозим (СК 382-м. 3-б.; 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуннинг 2-м. 5-б., 7-м.)

Февраль-апрель ойларида МҲЭКМ 920 000 сўмни (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармоннинг 2-б.), май ойида 980 00 сўмни (28.03.2023 йилдаги ПФ-45-сон Фармоннинг 4-б.) ташкил қилди.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-б.).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).

I. СТАНДАРТ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь-апрель ойларида 2 000 000 сўмдан, май ойи учун 2 300 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь–май ойларида жами даромад 10 300 000 сўмни (2 000 000 х 4 ой + 2 300 000 х 1 ой) ташкил қилади.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

10 300 000 х 12% = 1 236 000 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 960 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 276 000 сўмни (1 236 000 – 960 000) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 10 300 сўмни (10 300 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 2 300 сўмни (10 300 – 8 000) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 273 700 сўм (276 000 – 2 300) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 2 024 000 сўм (2 300 000 – 276 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 2 300 000 сўмдан, май ойи учун 2 600 000 сўм тўланган. Январь–май ойларида жами даромад 11 800 000 сўмни (2 300 000 х 4 ой + 2 600 000 х 1 ой) ташкил қилади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

11 800 000 – (920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 1 ой) = 5 229 400 сўмга тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

5 229 400 х 12% = 627 528 сўм.

Январь-апрель ойларида 481 344 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 146 184 сўмни (627 528 – 481 344) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 229,4 сўмни (5 229 400 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 011,2 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 218,2 сўмни (5 229,4 – 4 011,2) ташкил қилади.

Бюджетга 144 965,8 сўм (146 184 – 1 218,2) ЖШДС ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 2 453 816 сўм (2 600 000 – 146 184) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Болаликдан ногиронлиги бўлган ходим СКнинг 380-моддасига кўра имтиёз ҳуқуқига эгалиги бухгалтерияга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 3 400 000 сўмдан, май ойи учун 4 000 000 сўм тўланган. Январь–май ойларида жами даромад 17 600 000 сўмни (3 400 000 х 4 ой + 4 000 000 х 1 ой) ташкил қилади.

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёзга эга болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

17 600 000 – (920 000 х 3 х 4 ой + 980 000 х 3 х 1 ой) = 3 620 000 сўмга тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

3 620 000 х 12% = 434 400 сўм.

Январь-апрель ойларида 307 200 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 127 200 сўмни (434 400 – 307 200) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 620 сўмни (3 620 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 2 560 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 060 сўмни (3 620 – 2 560) ташкил қилади.

Бюджетга 126 140 сўм (127 200 – 1 060) ЖШДС ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 3 872 800 сўм (4 000 000 – 127 200) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 1 150 000 сўмдан, май ойида 1 300 000 сўм ҳақ тўланган. Январь–май ойларида жами даромад 5 900 000 сўмни (1 150 000 х 4 ой + 1 300 000 х 1 ой) ташкил қилади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 1 ой = 6 570 600 сўм.

Ходимнинг даромади (5 900 000 сўм) имтиёз суммасидан (6 570 600 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-май ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 1 300 000 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойлари учун 1 700 000 сўмдан, май ойи учун 2 000 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:

980 000 х 4,22 = 4 135 600 сўм. Имтиёз суммаси моддий ёрдам суммасидан ошганлиги сабабли бутун моддий ёрдам суммаси солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад 8 800 000 сўмга (1 700 000 х 4 ой + 2 000 000 х 1 ой + 4 000 000 – 4 000 000) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

8 800 000 х 12% = 1 056 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 830 112 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 225 888 сўмни (1 056 000 – 830 112) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 8 800 сўмни (8 800 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 6 917,6 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 882,4 сўмни (8 800 – 6 917,6) ташкил қилади.

Май ойида бюджетга 224 005,6 сўм (225 888 – 1 882,4) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 774 112 сўм (2 000 000 – 225 888) тўланади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 1 700 000 сўмдан, май ойи учун 2 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 500 000 сўмлик планшет совға қилинган.

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (980 000 х 2,11 = 2 067 800 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 9 232 200 сўмга (1 700 000 х 4 ой + 2 000 000 х 1 ой х 2 500 000 – 2 067 800) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

9 232 200 х 12% = 1 107 864 сўм.

Январь-апрель ойларида 883 056 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 224 808 сўмни (1 107 864 – 883 056) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 232,2 сўмни (9 232 200 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 7 358,8 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 873,4 сўмни (9 232,2 – 7 358,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 222 934,6 сўм (224 808 – 1 873,4) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 775 192 сўм (2 000 000 – 224 808) тўланади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-апрель ойларида 2 300 000 сўмдан, май ойи учун 2 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 3 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 1 ой = 6 570 600 сўм) чиқариб ташланади;

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (980 000 х 4,22 = 4 135 600 сўм);

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (980 000 х 2,11 = 2 067 800 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 300 000 х 4 ой + 2 500 000 – 6 570 600 + 4 000 000 – 4 000 000 + 3 000 000 – 2 067 800 = 6 061 600 сўм.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 061 600 х 12% = 727 392 сўм.

Январь-апрель ойларида 622 512 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 104 880 сўмни (727 392 – 622 512) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 061,6 сўмни (6 061 600 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 5 187,6 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 874 сўмни (6 061,6 – 5 187,6) ташкил қилади.

Бюджетга 104 006 сўм (104 880 – 874) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 395 120 сўм (2 500 000 – 104 880) тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-апрель ойларида 1 200 000 сўмдан, май ойи учун 1 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь–май ойларида жами даромад 6 300 000 сўмни (1 200 000 х 4 ой + 1 500 000 х 1 ой) ташкил қилади.

• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 300 000 х 12% = 756 000 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 576 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 180 000 сўмни (756 000 – 576 000) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 300 сўмни (6 300 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 800 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 500 сўмни (6 300 – 4 800) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 3 400 000 сўмдан, май ойи учун 4 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида у бухгалтерияга ҳар ойда иш ҳақидан 1 000 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этган.

• Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ушбу имтиёзнинг қўлланилиши махсус Низом (АВ рўйхат рақами 2111, 4.06.2010 й.) билан тартибга солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 400 000 х 4 ой + 4 000 000 х 1 ой – 1 000 000 х 5 ой = 12 600 000 сўм.

Январь-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқни ҳисоблаймиз:

12 600 000 х 12% = 1 512 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 1 152 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 360 000 сўмни (1 512 000 – 1 152 000) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 600 сўмни (12 600 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 9 600 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (12 600 – 9 600) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 357 000 сўм (360 000 – 3 000) ЖШДС ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 2 640 000 сўм (4 000 000 – 1 000 000 – 360 000) иш ҳақи тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Болалар учун нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим хизматлари ҳақи тўланганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида эса 6 500 000 сўмдан, май ойида 8 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми (3 200 000) нодавлат мактабига ўтказилади. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 19 000 000 сўмни (6 500 000 х 4 ой + 8 000 000 х 1 ой – 3 000 000 х 5 ой) ташкил қилади.

• Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 000 000 сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

 

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

19 000 000 х 12% = 2 280 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 1 680 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 600 000 сўмни (2 280 000 – 1 680 000) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 19 000 сўмни (19 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойида ШЖБПҲга 14 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (19 000 – 14 000) ташкил қилади.

Бюджетга 595 000 сўм (600 000 – 5 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 4 200 000 сўм (8 000 000 – 3 200 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Корхона жисмоний шахс билан Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган квартирани 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида шартнома тузди ва ҳар ойда 2 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

• Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак («2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 8-илова).

• Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 17 000 сўм, Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 10 500 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 4 500 сўм белгиланган.

• ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Тўловнинг энг кам миқдори – 1 020 000 сўм (17 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

2 000 000 х 12% = 240 000 сўм.

Ижарага берувчи жисмоний шахсга 1 760 000 ижара ҳақи (2 000 000 – 240 000) ўтказилади.

 

IV. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ

1-ВАЗИЯТ

 

Норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Январь ойида ишга қабул қилинган чет эллик шахснинг меҳнатига январь-апрель ойларида 15 000 000 сўмдан, май ойида эса 17 000 000 сўм иш ҳақи тўланди. Январь-май ойларида жами даромад 77 000 000 сўмни (15 000 000 х 4 ой + 17 000 000 х 1 ой) ташкил қилади.

• Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).

• Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида 12% ставка бўйича солиқ солинади.

 

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

77 000 000 х 12% = 9 240 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 7 200 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 2 040 000 сўмни (9 240 000 – 7 200 000) ташкил этади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 14 960 000 сўм (17 000 000 – 2 040 000) иш ҳақи тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

2023 йил 1 январдан ишга қабул қилинган чет эл фуқароси бўлган ходимнинг меҳнатига 2023 йил январь-апрель ойларида 10 000 000 сўмдан, май ойи учун 12 000 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам пули берилган.

 Норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромади 378-380-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда аниқланади (СК 366-м. 1-қ.).

 

Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 56 000 000 сўмни (10 000 000 х 4 ой + 4 000 000 + 12 000 000 х 1 ой) ташкил қилади.

Январь-май ойлари учун солиқ суммаси 6 720 000 сўмни (56 000 000 х 12%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида 5 280 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 1 440 000 сўмни (6 720 000 – 5 280 000) ташкил этади.

Ходимга 10 560 000 сўм (12 000 000 – 1 440 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

 

*Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 24.01.2023 йилдаги 4 (1484)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2023 йилдаги 9 (1489)-сонида, март ойи учун 28.03.2023 йилдаги 13 (1493)-сонида, апрель ойи учун 25.04.2023 йилдаги 17 (1497)-сонида чоп этилган.

 

Прочитано: 272 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика