Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 22 / Божхона

Ҳар бир мурожаат – эътиборда

 

Навоий вилояти божхона бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва адолатли кўриб чиқиш хизмат мезонига айланган.  

 

Бунда фуқаролар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, ҳар бир мурожаатга жиддий ёндашиш, мурожаат қилган фуқароларни қабул қилиш жараёнида юксак маданиятли муомалада ҳамда фуқароларнинг сўровларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Иш жараёнида, хусусан, «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори талаблари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш ва асосланган жавоб хатлари юбориш билан бирга, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олишга қаратилмоқда.

2023 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида вилоят божхона бошқармасига жами 32 та мурожаат келиб тушган. Улардан тўғридан-тўғри бошқарма қабулига мурожаат қилинганлар 15 тани ташкил қилиб, 17 таси ёзма ва электрон шаклда тушган мурожаатлардир.

Таҳлилларга кўра, мурожаатларда кўтарилган масалалардан 14 таси (43,7%) божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирувга оид, 12 таси (37,5%) божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзларга оид, 2 таси (6,2%) суриштирув йўналиши бўйича, 1 та (3,1%) кадрларга оид ва 3 таси (9,3%) бошқа масалаларни ташкил этган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми бошқарма миқёсида ҳал этилди, назоратга олиб кўриб чиқилган жами 32 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Шунингдек, бошқарманинг «Ишонч телефони» орқали аҳолидан тушган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

 

Акбар РИЗОҚУЛОВ,

Навоий вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.

Прочитано: 347 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика