Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш

 

«ААА» МЧЖ устав фондининг 50% улуши «БББ» МЧЖга тегишли. «БББ» МЧЖ устав фондининг 100%лик улуши «ССС» АЖга тегишли. «ССС» АЖ эса 100% давлатга тегишли. 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармоннинг 1-қисмида кўрсатилган ижтимоий солиқ бўйича имтиёз бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари барча юридик шахслар учун берилиши белгиланган.

Юқорида келтирилган вазият бўйича тўғридан-тўғри давлат улушига эга бўлмаган «ААА» МЧЖ ПФ-61-сон Фармоннинг 1-қисмида кўрсатилган имтиёздан фойдаланиши мумкинми?  

 

– 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади (26.04.2023 йилдаги ­ПФ-61-сон Фармон 1-қ.).  

СКнинг 38-моддасига асосан солиқ солиш мақсадида бир жисмоний ёки юридик шахснинг улуши танланган бошқа юридик шахсдаги улушни аниқлаш учун ушбу шахснинг танланган юридик шахсда бевосита ва билвосита иштирок этиш улушларининг суммаси тарзида аниқланади.

Саволда келтирилган «ААА» МЧЖнинг устав фондида давлат улуши билвосита 50%га тенг, шунинг учун «ААА» МЧЖ ПФ-61-сон Фармоннинг 1-қисмида кўрсатилган имтиёздан фойдалана олмайди.

 

Дилором САИДОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 195 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика