Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг иш даври стажга қўшиладими?

а   йўқ, қўшилмайди;

б   қўшиланади, агар жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса;

в   ижтимоий солиқ тўланган тақдирда фақат 1/3 қисми қўшилади.

 

 

2. Спортчилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиларми?

а   олимпия чемпионлари – белгиланган муддатдан 10 йил олдин;

б   халқаро классдаги спорт усталари – 5 йилга;

в   спортчиларнинг айрим тоифалари – ёшидан қатъи назар.

 

 

3. Ногирон боланинг ота-онаси учун нафақа миқдори қанча бўлади?

а   500 000 сўм;

б   1 млн сўм;

в   2 БҲМ.

 

 

4. Пенсияни ҳисоблашда йўл қўйилган хатолик бўйича тўланган ортиқча пенсия пенсионердан қандай муддат учун ундирилиши мумкин?

а   5 йил ва ундан ортиқ;

б   3 йил ва ундан ортиқ;

в   12 ойдан ошмайдиган муддатга.

 

 

5. Агар электрон базада иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, архивдан маълумотномаларни тақдим этиш мумкинми?

а   ҳа, мумкин;

б   йўқ, стаж фақат меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар билан тасдиқланади;

в   фақат ПЖ комиссиянинг қарорига кўра архив маълумотномаларини талаб қилиб олиши мумкин.

 

 

6. Етим болаларга неча ёшдан квартира берилади?

а   21 ёшга етганида;

б   17 ёшга етганида;

в   18 ёшга етганида.

 

Тўғри жавоблар:

1 б, 2в, 3а, 4б, 5а, 6 в.

 

Натижалар:

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.

 

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

 

3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 7.02.2023 йилдаги 6 (915), 7.03.2023 йилдаги 10 (919), 28.03.2023 йилдаги 13 (922)-сонларида чоп этилган.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 175 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика