Norma.uz

Нафақалар тайинлаш учун мурожаат этиш талаб этилмайди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 119-сон қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан тасдиқланган Низомда қуйидаги шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланган:

• ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга;

• ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга;

• давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

• давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига;

• давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан «проактив шакл»да тайинланади.

Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан банк филиали орқали тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.03.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 297 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика