Ота-онасининг иккаласини йўқотган етим болалар учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясининг миқдори қандай ҳисобланади?
– Пенсияни ҳисоблашдаги фарқлар қуйидаги жадвалда келтирилган (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 97-б. «в», «г» кичик б., 98-б. «в» кичик б., 99-б.; 3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонуннинг 29-м.):
Оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига пенсиянинг базавий миқдори |
|
ота-онасидан бирини йўқотган болаларга |
ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга |
пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан кам эмас |
пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас |
Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига оширилади |
|
пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган боқувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%ига |
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 12 баравари доирасида иккала ота-она иш ҳақининг умумий суммасининг 0,5%ига |
Стаж тўлиқ бўлмаганда оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига пенсиялар қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги лозим |
|
ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан |
ёшга доир энг кам пенсиянинг 100%идан |
Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.