Norma.uz

ШЖБПҲга бадаллар турлари

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар ва ихтиёрий асосда тўланадиган бадаллар ўртасидаги фарқ нимада?

 

– Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари мажбурий ва ихтиёрий бадалларга бўлинади. Мажбурий бадаллар бюджетга тўланадиган солиқлар ва йиғимларга тенглаштирилади. Улар ЖШДС солинадиган даромадларга эга бўлган шахслар учун назарда тутилган. Булар жумласига қуйидагилар киради:

• меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган жисмоний шахслар, шу жумладан ишлайдиган пенсионерлар ва ўриндошлар;

• фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган жисмоний шахслар.

Қуйидагилар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда иштирок этадилар:

• якка тартибдаги тадбиркорлар;

• юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари;

• меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган, ЖШДСни тўлашдан тўлиқ озод этилган шахслар ва бошқа фуқаролар (Низомнинг 1-б., АВ рўйхат рақами 1515, 6.10.2005 й.);

• ўзини ўзи банд қилган шахслар, ишламайдиган эр (хотин)лари учун солиқлар тўловини амалга оширадиган ишлайдиган фуқаролар (СК 408-м. 2-қ.).

Ихтиёрий асосда бадалларни тўлайдиган иштирокчилар ШЖБПҲга бадаллар миқдорини ва муддатларини мустақил равишда белгилайдилар.

Мажбурий бадалларни тўлайдиган шахслар ихтиёрий тартибда қўшимча бадалларни киритиши мумкин. Қўшимча бадал миқдори ва муддатларини улар мустақил равишда белгилайдилар.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими Халқ банкида («Халқ банки» АТБ) шакллантирилади.

 

Маълумот учун!

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ТАҚДИМ ЭТИЛМАГАН ТАҚДИРДА Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ЁРДАМ КЎРСАТАДИ.

Прочитано: 234 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика