Мен ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида хорижликлар учун Интернет орқали ишларни бажаришим мумкинми?
– Ҳа, ўзини ўзи банд қилган шахс фрилансер бўлиб ишлаши ва Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиши мумкин. У қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлади:
• бажарилган ишлар учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;
• контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан ишлар бажариш (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор 4-б.).