Norma.uz

Харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 122-сон қарор қабул қилинди. 

 

 Ҳужжатга мувофиқ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Тўлов тайинлаш ҳақида қарор махсус комиссия томонидан қабул қилинади, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.

Бир маротабалик тўловни олиш учун шахс қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

• охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

• ер участкасини Ўзбекистон Республикаси худудида бўлиши ва у аукцион орқали сўнгги 3 ой ичида харид қилиниши;

• ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши ҳамда «Темир», «Аёллар» ёки «Ёшлар» дафтарларига киритилган бўлиши.

Тўловни олиш учун ер участкасини харид қилиб олган пайтдан 3 ой муддат ичида ҳудудидаги ишчи комиссияга ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Тўлов тайинлаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг пул маблағлари аризачининг пластик картасига туширилади. Шунингдек, аризачига тегишли хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.03.2023 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

Маълумот учун!

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг иш ҳақи МИҚДОРИ қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари миқдоридан;

• 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

• 2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан.

Прочитано: 191 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика