Театр артистининг меҳнат дафтарчасига ишининг хусусияти ёзилмаганда нима қилиш керак?
– Театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари ва жамоаларининг артистлари айрим тоифаларининг махсус иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчаси) ёзувлар билан тасдиқланади. Айнан касб (лавозим)нинг номи, бажариладиган ишнинг жанрга мансублиги, хусусияти ёки иш кечган ташкилотнинг мақоми тўғрисидаги маълумотлар тасдиқ бўла олади.
Бундай ёзувлар мавжуд бўлмаган ҳолларда махсус иш стажи иш жойидан берилган маълумотнома билан тасдиқланади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 68-б.).