Пенсия гувоҳномаси пенсия ёшига тўлганда 2007 йилда берилган. Гувоҳномада амал қилиш муддати устунида «муддатсиз» деб ёзилган. Бироқ, 2007 йилдан буён анча вақт ўтди, балки янги қоидалар киритилгандир, уни янги намунадагисига алмаштириш шарт эмасми?
– Алмаштириш шарт эмас. Пенсия гувоҳномаси фақат йўқотилган тақдирда алмаштирилиши лозим (Йўриқноманинг 24-б., АВ рўйхат рақами 2282, 17.11.2011 й.).