Norma.uz

Ҳаммасини ҳисобга олишади

 

Қуйидаги ишларнинг қайси бирида – асосий ёки ўриндошликда – меҳнат дафтарчаси юритилиши келгусида олинадиган пенсия миқдорига таъсир кўрсатиши мумкин? Масалан, асосий иш жойида иш ҳақи камроқ, ўриндошликдаги иш ҳақи эса кўпроқ бўлиши мумкин-ку.

 

– Йўқ, аҳамиятга эга бўлмайди. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон) 32-моддаси 1-қисмига мувофиқ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

 

Маълумот учун!

Ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги ИШ ВАҚТИ ёшга доир ёки вафот этган ногирон учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИ.

Прочитано: 717 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика