Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 23 / Биз яшайдиган уй

Аралашув тақиқланган

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ИИБ, ҳокимиятлар кўп квартирали уй-жой фондини назорат қилиш ва кўп квартирали уйларни (ККУ) бошқариш органларининг ишига аралашишга ҳақлимилар?

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ишларига давлат ҳокимияти органларининг аралашуви тақиқланади. ККУни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги зиммасига юклатилган. Бошқарув органларини давлат назоратидан ўтказиш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатувчи Уй-жой фонди инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ваколатларига киради (Қонуннинг 10, 12-м.).

Ҳокимиятлар ёки улар мансабдор шахсларининг ККУни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди. Ҳокимият фақат ККУни бошқариш органлари томонидан банк кредитларини олишда кафил бўлиши мумкин.

ККУни бошқариш органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади (Қонун 49-м.). Бу муносабатлар ҳуқуқий чегаралар доирасидан чиқмаслиги керак.

Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда амалга оширади (УЖК 23-м. 4-қ.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 274 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика