Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 23 / Биз яшайдиган уй

Иситиш қуввати йўқлиги ёки унинг сифатсиз етказиб берилиши далилини ўрнатиш бўйича 12 қадам

 

Модомики истеъмолчи иссиқ сув, иситиш тизими йўқлиги ёки уларнинг сифатсиз тарзда етказиб берилиши бўйича ҳуқуқбузарлик далилларини тўғри ўрната олмас экан, бу борадаги шикоятлар шикоятлигича қолаверади – вазият ўнгланмайди. Фақат мазкур ҳуқуқбузарликлар ўрнатилгандагина етказиб берувчидан бундай вазиятлар бўйича қайта ҳисоб-китобни талаб қилиш мумкин бўлади. Бу ишларни қандай амалга ошириш лозимлиги Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова) XIII бўлимида белгиланган.

Иссиқлик энергияси етказиб берилишидаги бузилишлар тўғрисида етказиб берувчи қандай қилиб тўғри хабардор қилинади

 

1. Иссиқлик энергияси етказиб берилмаган ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилган тақдирда истеъмолчи етказиб берувчини (ижро этувчини) хабардор қилади.

2. Хабар истеъмолчи томонидан ёзма шаклда ёки оғзаки (шу жумладан телефон орқали) берилиши мумкин ва етказиб берувчи (ижро этувчи) томонидан албатта рўйхатдан ўтказилиши керак. Бунда истеъмолчи ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, аниқ яшаш манзилини, шунингдек етказиб берилмаган иссиқлик энергияси турини (иситиш, иссиқ сув таъминоти) ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлигини маълум қилиши шарт.

3. Етказиб берувчи (ижро этувчи) истеъмолчига буюртманомани олган шахс тўғрисидаги маълумотларни (фамилияси, исми ва отасининг исмини), буюртманомани рўйхатдан ўтказиш рақамини ва уни қабул қилиш вақтини хабар қилиши шарт.

 

Етказиб берувчининг ҳаракатлари

4. Агар етказиб берувчига (ижро этувчига) иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлигининг сабаблари маълум бўлса, у бу ҳақда дарҳол истеъмолчига хабар бериши ва буюртмаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида тегишли ёзувни қайд этиши шарт. Ушбу белги коммунал маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган маҳсулот етказиб берилганлиги ҳолати етказиб берувчи томонидан эътироф этилиши учун асос ҳисобланади.

5. Агар етказиб берувчига (ижро этувчига) иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги сабаблари маълум бўлмаса, у кўрсатиб ўтилган ҳолатларни аниқлашнинг ва иссиқлик энергияси сифатини текширишнинг аниқ вақти ва санасини истеъмолчи билан келишиши шарт.

6. Етказиб берувчининг вакили иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган маҳсулот етказиб берилганлиги сабабларини текшириш учун жойларга чиқади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилади ва у истеъмолчи, етказиб берувчи, ижро этувчи ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Далолатнома қандай тузилади

7. Агар истеъмолчи, етказиб берувчи, ижро этувчи ёки уларнинг вакиллари иссиқлик энергияси сифатига ёки иссиқлик таъминоти кўрсатилишига нисбатан ягона қарорга келмасалар, у ҳолда улар томонидан иссиқлик энергияси сифатини баҳолашнинг янги вақти ва санаси белгиланади. Унга маҳаллий давлат ҳокимияти органи, стандартлаштириш органлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотлари, ваколатли давлат органлари вакиллари ҳамда етказиб берувчи ва ижро этувчининг вакиллари таклиф этилади.

8. Иссиқлик энергиясининг сифатини такроран баҳолаш натижалари бўйича далолатнома тузилади ва у истеъмолчи, етказиб берувчи, ижро этувчи ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Кўрсатиб ўтилган шахслар билан биргаликда далолатномани маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари имзолаши мумкин.

9. Далолатномада сифат параметрлари бузилиши, иссиқлик энергиясини етказиб бериш тўхтатилиши бошланишининг ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлигининг вақти ва санаси кўрсатилади. Далолатнома иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар учун тўлов миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.

 

Зарар етказилган тақдирда

10. Етказиб берувчи ёки ижро этувчи ёки учинчи шахслар томонидан истеъмолчининг ёки у билан бирга яшайдиган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига, кўп квартирали уйдаги хоналарнинг мулкдорлари умумий мулкига зарар етказилган тақдирда етказиб берувчи, ижро этувчи ва истеъмолчи ёки уларнинг вакиллари далолатнома тузадилар ва уни имзолайдилар. Далолатномада бундай зарар етказилганлиги ҳолати қайд этилади. Мазкур далолатнома истеъмолчи мурожаат қилган пайтдан бошлаб 12 соатдан кечикмай етказиб берувчи (ижро этувчи) томонидан тузилиши ва тегишли равишда унинг ваколатли вакили томонидан имзоланиши керак. Далолатномани истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан имзолаш имконияти бўлмаган тақдирда у фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари томонидан имзоланиши керак.

11. Барча далолатномалар 2 нусхада тузилади, улардан бири истеъмолчига (ёки унинг вакилига) берилади, иккинчи нусхаси – тегишли равишда етказиб берувчида (ижро этувчида) қолади.

 

Қачон зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб бериш даври тугалланган ҳисобланади

● иссиқлик энергияси етказиб бериш ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги далолатнома истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан имзоланган пайтдан (кундан) бошлаб

ёки

● ҳисобга олиш асбобида қайд этилган зарур сифатга эга бўлган иссиқлик энергиясини етказиб бериш тикланган пайтдан бошлаб.

 

Зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилгани учун қайта ҳисоб-китоб

12. Амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисоб-китоб даврининг истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда ҳисобга олинади.

Прочитано: 292 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика