Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Жавоб берамиз

Ҳадя қилишда ҚҚС

 

Корхона дори воситаларини ишлаб чиқаради. Дори воситаларини реализация қилиш ҚҚСдан озод этилади. Ҳадя шартномаси бўйича ҳомийлик кўмаги сифатида клиникага, касалхонага, поликлиникага маиший техникани бепул берамиз. Масалан, 2 000 000 сўмга сотиб олинган телевизор, шу жумладан ҚҚС – 260 869,57 сўм. Ушбу ҚҚС суммасини ҳисобга олмаймиз. Ҳадя шартномаси бўйича (бепул) беришда 2 300 000 сўмга (2 000 000 х 15%) ҳисобварақ-фактурани ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирамиз.

Телевизорни ҳадя шартномаси бўйича (бепул) беришда ҚҚС қандай ҳисобланади? 

 

Телевизорни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бўлса, ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилмайди (СК 239-м. 1-қ. 2-б.).

Товарлар бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этилиши шартлари СКнинг 239-моддаси ­3-қисмида келтирилган.

Телевизорни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган бўлса, бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Товар бепул берилганда ҚҚС унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади (239-м. 1-қ. 2-б., 248-м. 3-қ. 2-б.). Бозор қиймати Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 3-илова) асосан аниқланади.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қуйидагиларни қўллаган ҳолда аниқланиши мумкин:

● ўзининг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар);

● ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;

● оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

● биржа хабарлари;

● ЎзР ДБҚ томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг божхона статистикаси;

● қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни ўрнатадиган ваколатли органларнинг маълумотлари.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатиб ўтилган органларда турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида уларнинг ўртача қиймати инобатга олинади (Низомнинг 6-б.).

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати – товарларнинг (хизматларнинг) эҳтимолга энг яқин ва адолатли қиймати, шу жумладан, ваколатли органлар, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланадиган ва (ёки) белгиланган, товарлар (хизматлар) бозорида реализация қилиниши (кўрсатилиши) мумкин бўлган қиймат (Низомнинг 2-б.). Бинобарин, товарлар (хизматлар)нинг бозор қиймати – бу ҚҚСни ўз ичига оладиган қиймат.

Текин берилган телевизорнинг бозор қиймати 2 000 000 сўмга тенг десак, шунда ҚҚС 260 869,57 сўмни (2 000 000 / 115 х 15) ташкил қилади.

Телевизорни сотиб олишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олмасдан нотўғри қилгансиз. Телевизорнинг бепул берилишини ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этсангиз, уни сотиб олишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўласиз (СК 266-м. 1-қ. 1-б.).

 

Азизахон Тошхўжаева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 666 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика