Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Божхона

Ҳужжатлардан «тушиб» қолган

 

Республикамиз ҳудудига йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилиши олдини олиш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Тошкент-товар» ва «Чуқурсой техник-идора» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига хориждан келтирилган 2 та юк контейнерини белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада мазкур контейнерларда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, ҳашаротларга қарши қўлланиладиган 68,5 минг дона фумигаторлар, 162 минг дона тортлар учун мўлжалланган мушаклар ҳамда 15 минг дона шишириладиган болалар коптоклари борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бу товарларнинг умумий қиймати 1 млрд 663 млн сўмдан ошган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 321 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика