Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Жавоб берамиз

Қайтарилган хом ашё қимматлашган бўлса…

 

Бизнинг йирик корхонада ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз циклга эга. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товар қарзини бир нарх бўйича олсак, уни қайтаришга келганда нарх ошганлиги ҳисобига товарни 10-20% юқори нарх бўйича қайтарамиз. Биз ҳам, бизга қарз берувчи ҳам ҚҚС тўловчиси. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 

 

– ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда ТМЗни қарз шартномаси бўйича ўтказиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Сизнинг ҳолатда қарз берувчи ҳам (ТМЗни қарзга ўтказишда), қарз олувчи ҳам (ТМЗни қарз берувчига қайтаришда) бир-бирига ҚҚСни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт. Ушбу ҚҚСни:

● қабул қилувчи томон ҳисобга олиши керак (СК 266-м.);

● ўтказувчи томон – бюджетга тўланиши учун ҳисоблаши керак.

Товарнинг қарз шартномасига асосан қарз олувчи қарз берувчига қарзга олинган ТМЗнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ТМЗни (қарз суммасини) қайтариб бериши керак (ФК 732-м.).

Шуни инобатга олиш жоизки, ҚҚС ҳисоб-китобида (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) қайтариладиган ТМЗнинг бозор қиймати ҳисобга олиниши керак (СК 248-м. 3-4-қ.).

Шу тариқа, агар сиз қайтариш учун хом ашёни анча юқори нархда сотиб олган бўлсангиз, қарзни қайтаришда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада сиз шунга қарамай қайтарилаётган хом ашёнинг нархини ва ҚҚС суммасини қарз шартномаси шартларига мувофиқ кўрсатасиз. ҚҚС бўйича ҳисоботда эса сиз бозор қийматини ҳисобга олишингиз керак, сизнинг ҳолда – қайтариладиган хом ашёнинг сотиб олиш таннархи.

 

Татьяна Лимарева,

buxgalter.uz эксперти.

Прочитано: 466 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика