Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Жавоб берамиз

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадидан ЖШДС

 

Корхонада болаликдан ногиронлиги бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишлайди. Аввал улар даромаддан 4 БҲМни чегириб ташлаш тарзидаги имтиёзга эга бўлган.

Бугунги кунда қандай сумма болаликдан ногиронлиги бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинмайдиган база ҳисобланади? 

 

– Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) ЖШДС солишдан озод этилади. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади (СК 380-м. 1-қ. 3-б.).

Ҳозирда МҲЭКМ 747 300 сўмни ташкил этади (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.). Бинобарин, ҳар ойда ушбу тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда 1 053 693 сўм (1,41 х 747 300) чиқариб ташланади. Имтиёз фақат солиқ солинадиган даромад ҳисобланган ойда қўлланилади.

 

Азизахон Тошхўжаева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 398 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика