Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Мутахассис тушунтиради

Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига фойда солиғи солинадими

 

Корхона маҳсулотлар (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан мустақил равишда ҚҚС ҳисоблаб чиқарди ва тўлади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммалари, шунингдек товарларни таннархидан паст реализация қилишдан кўрилган зарарлар чегирилиши ёки чегирилмаслиги хусусида Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди.

 

ҚҚС бўйича солиқ базаси

ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан ёки тарифдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м. 1-қ.). Яъни ҚҚС шартнома нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда агар битимнинг нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи эса бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.).

 

Фойда солиғи бўйича чегириладиган харажатлар

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромаддан даромад олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар чегириб ташланади, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно (СК 305-м.). Чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхати СКнинг 317-моддасида назарда тутилган.

Харажатлар чегирилади, башарти улар ҳужжат билан тасдиқланган ва асосланган (иқтисодий жиҳатдан оқланган) бўлса, яъни ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда:

● даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

● шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

● қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК 305-м. 4-қ.).

 

Қўшимча ҚҚС ҳисоблаш ва таннархидан паст реализация қилишдан кўрилган зарар

Қуйидагилар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланмайди:

● бошқа шахслар учун тўланган солиқлар (СК 317-м. 11-б.);

● солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар (СК 317-м. 12-б.).

Агар корхона маҳсулотлар (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан мустақил равишда қўшимча ҚҚС ҳисоблаган бўлса, у фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаларини чегириб ташлашга ҳақли.

 

Мисол. Товарларнинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан қўшимча ҚҚС ҳисоблаш

Корхона товарларни 115 млн сўмга реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 15 млн сўм. Уларнинг бозор нархи – 172,5 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 22,5 млн сўм.

Корхона товарларнинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан мустақил равишда қўшимча ҚҚС ҳисоблади ва тўлади – 7,5 млн сўм (22,5 – 15).

Ушбу сумма бошқа операцион харажатларга (9430-счёт) киради ва фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади. 

 

Товарларни (хизматларни) таннархидан паст реализация қилишдан кўрилган зарарлар чегирилмайдиган харажатлар (СК 317-м.) рўйхатига кирмайди, бинобарин, уларни фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташлаш мумкин, агар корхона уларнинг иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини асослаб бера олса.

Бунинг учун корхонанинг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати ва нарх сиёсати каби ҳужжатларни ишлаб чиқишга, шунингдек реализация қилинадиган товарларнинг нархини белгилашда уларнинг қоидаларини тўғри қўллашга жиддий ёндашинг.

Бунда фойда солиғи ҳисоб-китобида маҳсулот (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқни ҳисоблаб чиқариш шарт эмас.

Прочитано: 313 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика