Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Мутахассис тушунтиради

ЭҲФ турлари: бухгалтер нималарни эътиборга олиши керак

 

ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг янги турларини «бозор қийматидан паст реализация қилиш», «божхона қийматидан паст реализация қилиш», «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидажорий этди. Бу солиқ тўловчилар учун нимани ўзгартиради?

Муҳим жиҳатларни «Янги технологиялар» ИАМ электрон ҳисобварақ-фактуралар бўлими етакчи мутахассиси Фаррух МАМАДАЛИЕВ ва солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтиришди:

 

 

– Янгиликлар солиқ базасини аниқлашда қуйидаги солиққа оид қонунчилик нормаларидан фойдаланадиган солиқ тўловчиларга дахл қилади:

1) СК 248-моддаси 3-қисми ва Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида низом (14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 3-илова).

Солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

● товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;

● товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда), бундан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно;

● мол-мулкни (хизматларни), агар бундай мол-мулк (хизматлар) бўйича солиқ суммаси тўлиқ ёки қисман ҳисобга ўтказилган бўлса, бошқарув органи аъзоларига, ходимларга, уларнинг оила аъзоларига ёхуд бошқа шахсларга солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланиш учун бериш (хизматлар кўрсатиш);

Бунда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини қуйидагилар бўйича аниқлаш мумкин:

● бозор нархлари (прайс-варақлар) тўғрисидаги ўз маълумотлари;

● ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;

● ОАВдан олинган маълумотлар;

● биржа хабарлари;

● ЎзР Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган ташқи савдонинг божхона статистикаси;

● қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, нарх белгилаш учун нормативларни белгилайдиган ваколатли органлар маълумотлари.

Агар товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатилган манбалар маълумотлари бўйича фарқ қилса, солиқ солиш мақсадларида ўртача қиймат ҳисобга олинади.

2) СКнинг 248-моддаси 5-қисми. Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

3) СКнинг 241-моддаси. Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинмайди. Тегишинча, агар хизматларни реализация қилиш жойи – Ўзбекистон бўлса, уларга ҚҚС солинади.

 

Бир томонлама ЭҲФнинг янги турлари жорий этилиши билан нима ўзгаради

Агар илгари «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида), «бозор қийматидан паст реализация қилиш», «божхона қийматидан паст реализация қилиш» айланмаларига бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилмаган бўлса, энди буни албатта амалга ошириш шарт! 

 

2021 йил 1 июндан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китоби шаклига техник ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Май учун Ҳисоб-китобни шакллантиришда мазкур сатрлар энди электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 373 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика