Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Мутахассис тушунтиради

Солиқ ҳисоботининг янги шакллари

 

Давлат солиқ қўмитасида асосий ўзгаришлар хусусида гап борди.

 

ДСҚ қарори (АВ рўйхат рақами 3221-2, 06.05.2021 й.) билан солиқ ҳисоботининг қуйидаги шаклларига ўзгартиришлар киритилди:

1) ҚҚС, фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларидан (1, 3, 9-иловалар, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) айрим иловалар ва сатрлар чиқариб ташланди ва таҳририй ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида 4-илова «Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри», 5-илова «Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри», 6-илова «Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри» бирлаштирилди.

ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш 90 фоизга автоматлаштирилади. Қўлда тўлдирилиши керак бўлган cатрлар сонининг камайиши билан бухгалтерларнинг иши сезиларли даражада соддалаштирилади, хато қилиш хавфи минималлаштирилади.

Сўнгги ойларда юз берган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда хато қилмаслик учун:

● онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг чекларини бериш қоидаларига риоя қилинг;

● бозор қийматидан паст реализация қилиш, божхона қийматидан паст реализация қилиш, ЎзР ҳудудидан ташқарида ва ЎзР ҳудудида хизматлар экспорти оборотлари мавжуд бўлганда бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиринг. ЭҲФ турини кўрсатинг;

● Ҳисобварақ-фактураларни шакиллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни кўрсатинг (агар улар бўлса);

2) фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома жорий қилинди;

3) қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи Ҳисоб-китоби иловаси (2-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) бекор қилинди;

4) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи (6-илова, АВ рўйхат рақами 3221) шаклларининг янги таҳрири тасдиқланди – солиқ ставкаси фаолият турлари бўйича алоҳида белгиланиши муносабати билан.

 

Апрель ойи учун солиқ бўйича Ҳисоб-китоблар эски шаклларда топширилади. Янги шакллар 2021 йилнинг май ойидан бошлаб қўлланилади.

 

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида улар солиқ тўловчилар томонидан режали равишда ҳисоб-китобларни топшириш учун жойлаштирилади. Янги шаклларни тўлдиришда нималарни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида яқин орада ДСҚ мутахассислари билан биргаликда батафсилроқ маълумот берамиз.

Прочитано: 445 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика