Тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда улар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни «мижозбай» ўрганиш – бугунги кунда божхона органлари олдида турган муҳим вазифалардан.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарлигида Ишчи гуруҳ ҳамда Янгиер шаҳар хокимлиги ва Савдо-саноат палатаси Сирдарё эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган «Eurasian industrial union» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мутасадди раҳбарлари иштирокида «мижозбай» тизимида учрашув ўтказилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Учрашув давомида хорижий корхона фаолияти яқиндан ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.