Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Божхона

Ишлаш учун имконият кенг

 

2021–2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 трлн 415 млрд сўмлик 1 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

 

Таъкидлаш жоизки, вилоятда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хорижга тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш жараёнида божхона органлари тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериб келмоқда. Масалан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 879,99 млрд сўмлик божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 325,06 млрд сўм ёки ҳисобланган божхона тўловларининг 36,9 фоизи миқдорида имтиёзлар қўлланилди.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга 2021 йилнинг январь-февраль ойлари давомида жами 33 та ҳолатда 83,8 млрд сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви жорий йилнинг январь-апрель ойида 484,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Қувонарлиси шундаки, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётир. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида 93,14 млн АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 34,43 млн АҚШ долларига ёки – 37,0 %га кўпайиб, 127,57 млн АҚШ долларини ташкил этди.

 Жорий йилнинг январь-апрель ойларида вилоятда рўйхатдан ўтган 117 та хўжалик юритувчи субъект томонидан 16,8 млн АҚШ долларилик 223 та асбоб-ускуналар олиб кирилиб, «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 26,5 млрд сўм имтиёзлар қўлланилган.

Ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 231 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича 9 млрд 170 млн сўмлик товарлар ушлаб қолинган, бу бўйича 21 млрд 468 млн сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Ушбу даврда 9 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати. 

Прочитано: 318 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика