Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Божхона

Мувофиқлик сертификатларини тан олиш тўғрисида

 

Мамлакатимизга лок-бўёқ буюмлари импорт қилинганда уларга олинган хорижий мувофиқлик сертификатлари тан олинадими?

 

– 2019 йилнинг 1 январидан хорижий мамлакатларнинг сертификатларини тан олиш тартиби белгиланган. Унга кўра, Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (ЭИЗлар иштирокчилари бундан мустасно) ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади (12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон қарорнинг 1-б.).

2018 йилнинг 1 сентябридан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, ЎзРга олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмаслиги тартиби белгиланганлигини ҳам эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмайди (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорнинг 3-б.).

Прочитано: 386 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика