Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Божхона

ТСОЯЭАТ билан ишлашга доир масалалар

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (14.05.2020 йилдаги 283-сон) билан хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ИДХЯП орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритадиган тартиб белгиланган. Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ТСОЯЭАТ тизими билан ишлаш бўйича ТИФ иштирокчиларининг кўп учрайдиган саволларига (FAQ) газетамиз учун жавобларни дастурий таъминотнинг ишлаб чиқувчиси, Божхона брокерлари уюшмасининг бизнес ҳамкори – «SBS-Infosoft» компанияси мутахассислари тай­ёрлашган. 

 

Контрактда қандай ўзгаришлар юз берганда божхона органларининг тасдиқлови талаб қилинади?

– Божхона органларининг розилиги (тасдиқлови) талаб қилинадиган контрактлардаги ўзгарадиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагилардир:

● контрактнинг рақами ва санаси;

● хорижий ҳамкорнинг номи;

● хорижий ҳамкорнинг мамлакати;

● етказиб бериш жойи;

● ҳисоб-китоблар шакли (барча графалар);

● экспорт шартлари (барча графалар, шу жумладан «Экспорт муддати» ва ҳ. к.).

ДБҚ барча ҳудудий бошқармаларининг телефон рақамлари Давлат божхона қўмитасининг сайтида https://www.customs.uz/ru/lists/view/132 манзилида жойлаштирилган. Контрактга тузатишлар киритиш ёки қўшимча битимларни божхона органлари томонидан тасдиқлаш зарурати туғилганда ушбу телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш керак бўлади.

 

* * *

Контрактдаги хато маълумотларни тузатиш чоғида қўшимча битимни тузиш шартми?

– Контрактга қўшимча битим – бу контрагент билан келишилган контракт шартларидир. Хатоларни тузатишни ТСОЯЭАТга киритиш учун қўшимча битимни тузиш талаб қилинмайди. Лекин ҳар нима бўлганда ҳам, Тизимдаги барча маълумотлар ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Масалан, сиз тизимга тўлов шаклини хато киритдингиз – етказиб бериш факти бўйича тўлов ўрнига олдиндан тўловни киритдингиз дейлик, бунда қўшимча битимсиз тузатиш киритилади. Бинобарин, хатоликка йўл қўйилмаса-ю, лекин бирор бир вазият сабабидан тўлов шаклини факт бўйича тўловга ўзгартириш зарур бўлса, ана унда контрактга қўшимча битимни тузиш шарт бўлади.

 

* * *

Контракт бўйича ваколатларни (ҳуқуқлар ўтказилишини) бошқа субъектга бериш қандай амалга оширилади?

– Дастурий таъминотда («ТИФ-Контракт», «Е-Контракт») контракт бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтказилишига тегишли функциясидан фойдаланиш, ЭРИ ҳужжатини имзолаш ва ЯИДХПда шахсий кабинет орқали ТСОЯЭАТга жўнатиш керак.

 

* * *

Хўжалик субъекти тугатилганда (таркибий ўзгартирилганда) контрактга бўлган ҳуқуқлар бошқа хўжалик субъектига қандай ўтказилади?

– Корхона қўшилганда ёки таркибий ўзгартирилганда тугатилаётган (таркибий ўзгартирилаётган) корхонанинг ҳуқуқий вориси ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Фақат шундан кейингина ҳуқуқий вориснинг ЭРИ ҳужжатини имзолаган ҳолда контракт бўйича ваколатларни ҳуқуқий ворисга ўтказиш мумкин бўлади.

Бунинг учун:

● Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиш (барча корхоналарнинг СТИРини келтириш, вазиятни баён этиш), ДСҚнинг туман бўлимидан олинган кўрсатилган корхона ҳақиқатан ҳам тугатилган (таркибий ўзгартирилган) корхоналарнинг ҳуқуқий вориси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш;

● маълумотлар текширилган ва ИТСВ билан келишилгандан кейин ҳуқуқий ворис ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилади;

● ҳуқуқий вориснинг ЭРИ ҳужжатини имзолаган ҳолда ҳуқуқий ворисга «Контракт бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтказилиши» ҳужжати шакллантирилади ва ЯИДХПда шахсий кабинет орқали ТСОЯЭАТга жўнатиш керак.

 

* * *

Кредиторлик (дебиторлик) қарзи мавжудлиги сабабли Тизим контракт бўйича операциялар тугатилишини қайтариб юбораётган бўлса, нима қилиш керак?

– 10 АҚШ долларидан ортиқ қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда кортракт бўйича операцияларни тугатиб бўлмайди. Уларни тугатиш учун барча қарздорликни сўндириш лозим бўлади.

Контракт бўйича қарздорлик бор-йўқлигини текшириш учун «ТИФ-Контракт» ва «Е-Контракт» дастурларида «Контракт ҳолатини текшириш» функцияси мавжуд (тегишли сўров ЭРИ билан имзоланган бўлиши керак). Сўровга жавоб тарзида ТСОЯЭАТ контракт бўйича барча ахборотни – тўлов, юклаб жўнатиш, далолатномалар ва ҳ.к., шу жумладан дебиторлик (кредиторлик) қарзи тўғрисидаги ахборотни жўнатади.

 

* * *

ТСОЯЭАТнинг эски версиясида қолган контрактлар бўйича қарздорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тартиб-таомили қандай?

 

1

Масала мазмунини эркин тарзда баён этинг, идентификация рақамини (ИДР) (эски ва янги) кўрсатинг, сизда мавжуд бўлган барча ҳужжатларни (БЮД, бажарилган ишлар далолатномалари, тўлов саналари ва суммалари) илова қилинг.

 

2

Расмий тарзда ИТСВга тегишли сўровни жўнатинг.

 

3

Барча маълумотлар текширилиб, келишилгандан кейин сизнинг контракт бўйича бошланғич сальдога ўзгартиришлар киритилади.

 

* * *

Импорт контрактлар бўйича ишлайдиган фирма илгари ҳеч қачон импорт билан ишламаган. Импорт контракти қай тарзда ва қаерда рўйхатдан ўтказилади ва бунинг учун нима иш қилиш зарур?

– Дастурий таъминотларни («ТИФ-Контракт», «E-Контракт») ўрнатиш, контрактга доир маълумотларни киритиш, контрактнинг электрон нусхасини шакллантириш, уни ўз ЭРИ билан имзолаш ҳамда ЯИДХПдаги шахсий кабинет орқали ТСОЯЭАТга (https://my.gov.uz/ru/service/96) жўнатиш керак бўлади.

ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилгандан кейин контрактга ИДР берилади, уни шахсий кабинетдан олиш мумкин.

 

* * *

Тизим «Хато-105 = Контрактга ўзгартириш киритиб бўлмайди, сабаби контрактда божхона тасдиқлашини талаб қиладиган ҳужжат(лар) мавжуд, божхона органларининг ҳудудий бошқармалари валюта бўлимларига мурожаат қилинг» қабилидаги хатони кўрсатса нима қилиш зарур?

– Бу олдинроқ ТСОЯЭАТга божхона органи тасдиқлашини талаб қилувчи қўшимча битим жўнатилгани ёки контрактга тузатиш киритилганини англатади. Тасдиқлов олинмагунга қадар контракт блокировка қилинган ҳолда туради. Бу масалани ҳал қилиш учун ДБҚнинг сиз жойлашган минтақадаги ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиш керак.

 

* * *

Контрактда валюта суммаси еврода, ҳисоб-китоб шаклида эса – АҚШ долларида кўрсатилган бўлса нима қилиш керак? Инвойс бўйича юк АҚШ долларида келган, ваҳоланки қарздорлик банкда евро бўйича акс эттирилган.

– Контрактга контрактнинг иккинчи валютаси – АҚШ долларини қўшиш, шунингдек контрактга долларда спецификацияни қистириш керак. Шундан кейин хизмат кўрсатувчи банкка ТСОЯЭАТга тўловга тузатиш киритиш бўйича мурожаат қилиш лозим.

 

* * *

«Хато-251 = ЭРИ хатоси, калитнинг амал қилиш муддати тугаган» қабилидаги хатолик юзага келган тақдирда қандай йўл тутиш керак?

– Калитнинг амал қилиш муддати ҳақиқатда тугаганми-йўқлигини текшириш зарур. Бунинг учун ДСҚнинг ЭРИ олинган бўлимига мурожаат қилиш ва агар амал қилиш муддати тугаган бўлса, калитни алмаштириш керак.

Агар калитнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса, у ҳолда яна бир бор электрон ҳужжатни шакллантиришга ҳаракат қилиб кўриш ҳамда қайтадан жўнатиб кўриш даркор, балки тармоқда узилиш содир бўлгандир.

 

* * *

Контракт бўйича ҳуқуқ ва ваколатларни бошқа хўжалик субъектига нималар асосида ўтказиш мумкин? Бировнинг фойдасига воз кечишга нималар киради? Фирма ҳатто ёпилмаса ва фаолиятини давом эттириб турган бўлса, хўжалик субъекти контрактни ўз хоҳишига кўра ўтказиши мумкинми?

– Контракт бўйича ТСОЯЭАТга ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўтказиш учун кўпроқ қўлланиладиган асос бўлиб талабларни бировга қайта ўтказиш шартномаси (цессия) ҳисобланади.

Контракт бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтказишни қўшимча битим тарзида расмийлаштирса ҳам бўлади. Бу ҳолда ҳуқуқларни ўтказиш Тизимда қўшимча битим таркибида қайд этилади. Чунончи, цессия шартномасининг ўзини ТСОЯЭАТга киритиш керак эмас.

 

* * *

Айни вақтда 300896680 СТИР мавжуд эмас, ҳуқуқий вориснинг амалдаги СТИР – 300850834. Бу ҳолда қандай йўл тутиш керак?

– ТСОЯЭАТда контрактнинг эгаси бошқа шахс, сизнинг ЭРИ контрактни сақловчининг СТИРга мувофиқ келмайди. ИТСВга мурожаат қилиш, бир хўжалик субъектининг контракт бўйича ҳуқуқлари бошқа хўжалик субъектига ўтаётгани сабабларини тушунтириш керак. Хўжалик субъекти ҳақиқатда контрактни сақловчининг ҳуқуқий вориси эканлиги тўғрисидаги ҳужжатларни қистириб қўйиш лозим.

Ариза кўриб чиқилгандан кейин ИТСВ ҳуқуқий ворисни ТСОЯЭАТда рўйхатга олади, ана ундан кейин ҳуқуқий ворис номидан контракт бўйича ҳуқуқ ва ваколатларнинг ўтишини амалга оширса бўлади (ҳуқуқий вориснинг ЭРИдан фойдаланган ҳолда).

 

* * *

Шартнома ёпилганлиги тўғрисидаги тасдиқловни божхонадан қандай олиш мумкин?

– Божхона органлари бу каби тасдиқловларни бермайди. Бу ахборотдан фойдалана оласиз – ТСОЯЭАТдаги шахсий кабинетда сизнинг контрактингиз фаол ҳолдами ёки фаол эмасми, доим билиб олса бўлади.

 

* * *

Харидорнинг номи ўзгарадиган ва контракт суммаси камаядиган қўшимча битимни қўшганимизда бизда хатолик юзага келади. Қандай йўл тутайлик?

– Сиз, масалан, ҳақиқатда 976 000 АҚШ доллари тўлагансиз, шунга қарамай, сиз контракт суммасини 410 000 АҚШ долларига қадар камайтирмоқчисиз.

Бундай бўлган тақдирда, ҳақиқатдаги тўлов контрактнинг янги суммасидан ошиб кетмаслиги учун аввал маблағлар қайтарилишини таъминлаш керак.

Бу ҳақда хабарномага ахборот тушади.

 

* * *

Бугун БЮДни «қўшиб юбормоқчи» бўлдик, лекин уддалай олмадик, гўё контракт мавжуд эмасдек ҳолат юзага келди. Бинобарин, кечагина худди шу контрактга битта спецификацияни «қўшган» эдик. Қандай йўл тутайлик, ушбу муаммони қай тарзда ҳал этса бўлади?

– Бунга иккита сабаб бўлиши мумкин:

1) БЮДнинг С графасида контрактнинг ИДР нотўғри кўрсатилган;

2) БЮДнинг 44-графасида контрактнинг рақами нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилган.

БЮДда ушбу маълумотларни текшириб олинг.

 

* * *

Франшизани харид қилиш ТСОЯЭАТда қандай қилиб тўғри рўйхатдан ўтказилади?

– Хизмат кўрсатишга импорт контракти сингари.

 

* * *

Дебитор қарздорлиги «осилиб қолган»лиги сабабли спецификация ва далолатномани ортдаги сана билан рўйхатдан ўтказяпмиз. my.gov.uz порталида хизмат кўрсатишга контракт бўйича хатони кўрсатаётгани йўқ, лекин банкда далолатнома кўринмаяпти. Нима қилайлик?

– Контрактнинг ҳолатини дастур орқали кўринг, агар сизнинг далолатномангиз жавоб хабарномасида қайтиб келса, у ҳолда банк ўзининг тизимида контрактни янгилаб олиши керак. Контракт бўйича баланс бир соат давомида ўзгаришини эътиборга олинг.

Прочитано: 1281 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика