Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Божхона

Ветеринария назоратидан кейинги божхонада расмийлаштириш

 

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ветеринария дори-дармонларини олиб кирмоқчимиз.

Бунинг учун ветеринария хизматининг рухсатномасини олиш керакми ва у қандай олинади? Бу ҳужжатни божхонада тақдим этиш керак бўладими? 

 

– Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар Ўзбекистон ҳудудига ваколатли орган томонидан бериладиган тегишли лицензия мавжуд бўлганда ва улар рўйхатга олинган тақдирда олиб кирилади. Лекин ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан бериладиган сифати ва зарарсизлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда бундай турдаги товарларни ветеринария сертификатисиз олиб кирса бўлади.

Барча турдаги транспортда ташиладиган, давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни импорт қилишга, шунингдек жисмоний шахсларнинг қўл ва багаж юкларига ёки почта жўнатмаларига рухсатнома бериш тартиби Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомда (15.03.2017 йилдаги 139-сон ВМҚга 4-илова) белгиланган.

Бундай рухсатнома Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан электрон ҳужжатлар шаклида, аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларнинг таҳлил қилинишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда календарь йил учун берилади.

 

Маълумот учун. Давлат ветеринария хизмати назоратидаги ветеринария дори-дармонларини импорт қилишга рухсатнома қоғоз форматда ҳам берилиши мумкин.

 

Назоратдаги товарларни импорт қилишга рухсатномани расмийлаштириш учун импорт қилувчи (товар эгаси) 30 кундан кам бўлмаган муддатда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида ваколатли органга ёки назоратдаги товарнинг импорт қилиниш манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига мурожаат қилади.

Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви шу жумладан давлат ветеринария назорати амалга оширилганидан кейин тугалланади (БК 248-м.). Бу дегани, давлат ветеринария хизматининг импорт қилишга рухсатнома ҳужжатлари бўлмаган тақдирда товарни божхонада расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

Прочитано: 308 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика