Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Мутахассис тушунтиради

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида ҚҚСни мувофиқлаштириш

 

2020 йилда товарлар ва хизматларни реализация қилиш электрон ва қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилган. Бухгалтерия ҳисобида (1С) реализация қилиш бўйича ҳақиқий айланма акс эттирилиши, солиқ ҳисоботи эса фақат ЭҲФ маълумотлари бўйича шакллантирилиши тушунарли. Ва натижада солиқ ҳисоботларидаги кирувчи ва ҳисобланган ҚҚС бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий маълумотларига тўғри келмаслиги мумкин. Муаммони қандай ҳал қилиш ҳақида «Arkad Audit» консалтинг компанияси муассиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб берди: 

 

– Солиқ органлари 29-30 апрелда қандайдир сабабларга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган – «унутилган» ЭҲФни тақдим этиш имкониятини беришди. Шунингдек – ЭҲФ тизимига ўз вақтида киритиш имконияти бўлмаган қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда қайта тақдим этиш имкониятини ҳам. Агар сиз бундан фойдаланган бўлсангиз, охирги 12 ой учун ҚҚС бўйича барча солиқ ҳисоботларини қайта топширишга тўғри келади. Бунда сизнинг қайсидир контрагентларингиз тизимда бўлмаслиги мумкин. Масалан, солиқ органлари «нақдлаштирувчилар» деб ҳисоблаганлар. Агар сизда ушбу етказиб берувчилар билан ҳақиқий битим ўтган, улар бўйича тўланган кирувчи ҚҚС ҳисобга олинган бўлса, ҳисоботни қайта топширишда сиз уни йўқотасиз – ушбу контрагентлар тизимда мавжуд бўлмайди.

Агар сиз ушбу жиҳатни инобатга олган ва барибир бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган ҚҚСни солиқ ҳисоботи маълумотларига мувофиқ келтиришга қарор қилган бўлсангиз, қуйидаги алгоритмдан фойдаланинг:

1) 1С да ҳақиқатда ва солиқ ҳисоботларида ЭҲФ маълумотлари бўйича акс эттирилган кирувчи ва чиқувчи ҳисобварақ-фактуралар бўйича маълумотларни солиштиринг.

Масалан:

Маълумотлар

 

Апрель 2020

 

Май 2020

 

кирувчи ҚҚС

 

чиқувчи ҚҚС

 

кирувчи ҚҚС

 

чиқувчи ҚҚС

 

 

10 000 000

 

18 000 000

 

15 000 000

 

22 000 000

 

ЭҲФ/солиқ ҳисоботи

 

6 000 000

 

11 000 000

 

10 000 000

 

18 000 000

 

Оғиш

 

4 000 000

 

7 000 000

 

5 000 000

 

4 000 000

 

 

2) солиқ ҳисоботида ҚҚСни ҳисобга олишни тикланг.

Бизнинг мисолимиз бўйича 1Сда кирувчи ҚҚС – ЭҲФда акс эттирилганига нисбатан кўпроқ. Оғиш суммаси бўйича қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактуралар олинган контрагентлар бўйича етказиб берувчилар рўйхатини тузинг. Улар билан боғланинг ва худди шу ҳисобварақ-фактураларни энди фақат электрон шаклда тақдим этишларини сўранг. Сизнинг ҳисобга олишингиз тўлиқ тикланмаслиги тушунарли – кимдир қайта тақдим этишни рад этади, сабаби ўз реализациясини бир томонлама ЭҲФ билан тартибга солган, кимдир аллақачон корхонани ёпган. Бу ҳолда ЭҲФ тизимида акс эттирилмаган қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар бўйича кирувчи ҚҚС ҳақиқатда корхонанинг харажатлари ҳисобланади;

3) солиқ ҳисоботида ҚҚС ҳисобланишини тикланг.

Албатта, бизнинг мисолимиз маълумотлари бўйича асосий хавф (СК 110, 223, 224-м.) шундан иборатки, корхонанинг ҳақиқий реализацияси – солиқ ҳисоботида акс эттирилганидан кўпроқ. Барибир, оғиш суммасига таянган ҳолда, «унутилган» ЭҲФ тақдим этиш ёки илгари қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда қайта тақдим этиш зарур бўлган сотиб олувчилар рўйхатини тузинг.

ДСҚ call-марказида ЭҲФни ҳатто бугунги кунда тугатилган корхоналарга ҳам тақдим этиш мумкинлигини тасдиқлашди. Бунда сотиб олувчи томонидан бундай ЭҲФни мажбурий тасдиқланишининг ҳеч қандай зарурати йўқ. Шуни тушуниш жоизки, сотиб олувчининг ҳақиқатда қилинган харидлар бўйича ЭҲФни қабул қилишни рад этиши амри маҳолдир, ахир унда ҳисобга олиш ҳуқуқи юзага келади. Бунда сотиб олувчи томонидан 10 кун муддатда рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади (Низом 63-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова);

4) солиқ ҳисоботида бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар бўйича реализация, жумладан тўлов тизимлари (click, Payme ва бошқалар) бўйича реализация тўғри акс эттирилганлигини текширинг;

5) қайтаришлар ва чегирмаларда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатишлар киритишга ЭҲФ расмийлаштирилганлигини текширинг;

6) тизимга реализация бўйича бошқа айланмалар бўйича ЭҲФ киритилганлигини текширинг. Масалан, АВни реализация қилиш, дивидендларни товар билан тўлаш ва ҳ.к.;

7) Солиқ ҳисоботининг якуний маълумотлари ва 1С маълумотларини диққат билан текширинг. Улар ўртасидаги тафовут қисқариши керак;

 

Қандай қилиб осонроқ бажариш мумкин

Бухгалтерия ҳисобини тиклаш лойиҳалари бўйича биз тушунганмизки, корхона 2020 йил I чоракдан кейин қабул қилинган қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олишларнинг бир қисмини йўқотган. Солиқ ҳисоботига ЭҲФни ўтган сана билан тиклаш асосида тўғри тузатиш киритишнинг техник жиҳатдан имконияти бўлмаган. Биз 2020 йил мобайнида сотиб олувчилар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактураларни ЭҲФга алмаштиришни талаб қилмаганликларига эътиборни қаратдик, яъни улар ҳам ҳисобга олишнинг қандайдир қисми билан «хайрлашишган». Бу, қоидага кўра, ҚҚС тўловчилари бўлмаган – якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар. Бунда корхонанинг реализацияси пасайишини биз асосий хавф деб ҳисобладик. Шу боис – бир томонлама ҳисобварақ-фактура билан ҳақиқий реализация бўйича қўшимча ҚҚС ҳисоблашга қарор қилдик.

Бугунги кунда бухгалтерларда солиқ ҳисоботида ЭҲФ тизимида маълумотларни тиклаш орқали – тўғри маълумотларни акс эттириш имконияти мавжуд.

Прочитано: 438 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика