Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Жавоб берамиз

Муассис улушини мол-мулк билан олганда

 

Бизнинг МЧЖ – ҚҚС тўловчиси (қишлоқ хўжалиги – мевалар етиштириш). Учта муассисимиз бор. Муассислардан бири (жисмоний шахс) улушини мол-мулк билан олиб жамиятдан чиқиб кетмоқчи бўляпти. ҚҚС солиш мақсадларида юридик шахснинг иштирокчисига муассислар таркибидан чиқиб кетаётганида унинг бошланғич ҳиссаси доирасида мол-мулкни бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 199-м. 2-қ. 5-б.).

Муассис бошланғич ҳисса доирасидаги мол-мулкни олиб чиқиб кетаётганлиги сабабли бизда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайдими? 

 

Юридик шахснинг чиқиб кетаётган муассисига берилаётган мол-мулкнинг чиқиб кетишига доир операция ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади. Бу амалдаги Солиқ кодекси қоидаларидан келиб чиқади (СК 239-м. 4-қ. 3-б. «а» кичик б.).

Сиз саволда ҳавола қилган Солиқ кодексининг моддаси (СК 199-м. 2-қ. 5-б.), ҳақиқатан ҳам аввал амал қилган Солиқ кодексида мавжуд бўлган. Бироқ 2020 йил 1 январдан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга кирган (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун). Унда сиз кўрсатган имтиёз мавжуд эмас, бундан ташқари муассисга АВни реализация қилиш солиқ солинадиган даромад эканлиги аниқ-равшан қайд этилган.

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 281 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика