Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Жавоб берамиз

МТБ иштирокчиларига товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС

 

Юридик шахслар – Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қиладилар. Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ушбу ҳолатларда ҚҚС солиш тартиби бўйича тушунтиришларини Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ шарҳлаб берди:

 

 

– Маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари (МТБ) – битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун мутлақ ҳуқуқларга эга бўлган чет эл корхоналари (СК 475-м. 1-қ.).

МТБ иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаларига ҚҚС солинадими? Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бу масалада нималар ўзгарди?

 

МТБ иштирокчиларига Ўзбекистон резидентлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

2020 йилгача инвесторларга ва (ёки) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган операторларга юридик шахслар – Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан бериладиган товарларга (бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинган эди (2007 йил таҳриридаги СК 256-м. 3-қ.4-б.).

2020 йилдан бошлаб, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда назарда тутилган бўлса, ноль даражали ставка қўлланилиши сақлаб қолинади (СК 264-м. 1-қ. 2-б.; МВнинг 17.09.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/2197-сон тушунтириш хати).  

 

ДМ билан боғлиқ бўлмаган Ўзбекистон норезидентлари томонидан МТБ иштирокчиларига тақдим этиладиган хизматлар

2020 йилгача Ўзбекистон норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, уларни олувчига солиқ солинган (2007 йил таҳриридаги СК 207-м. 1-қ.).

Яъни ушбу ҳолатда ҚҚСни Ўзбекистон худудида хизматларни оладиган юридик шахс тўлайди. Бироқ, МТБ иштирокчилари (хизматларни олувчилар) ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган (2007 йил таҳриридаги СК 256-м. 1-қ.).

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ҚҚС юзага келмаган, чунки хизматларни етказиб бериш бўйича битимларнинг иккала томони ҳам ҚҚС тўловчиси эмас.

2020 йилдан бошлаб юридик шахслар-норезидентлар Ўзбекистон худудида товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҚҚС тўловчилари ҳисобланади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.).

Агар юридик шахс-норезидент солиқ тўловчи сифатида солиқ органларида ҳисобда турмаган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ агентлари томонидан аниқланади (СК 255-м. 1-қ.). Мазкур ҳолатда бу – МТБ иштирокчиси.

МТБ иштирокчилари учун 2020 йилгача назарда тутилган солиқ солиш тартиби 2022 йилнинг 31 декабригача сақлаб қолинди. Шу сабабли норезидентлардан хизматларни харид қилиб оладиган МТБ иштирокчиси ҚҚС тўламайди (МВнинг 17.09.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/2197-сон тушунтириш хати). 

 

Фаолиятини ДМ орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари томонидан МТБ иштирокчиларига тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)

2020 йилгача ДМ ҚҚС тўловчиси бўлмаган, тегишинча, ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚСга солинмаган.

2020 йилдан бошлаб фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентлар ҚҚС тўловчилари ҳисобланади (СК 237-м. 1-қ. 4-б.). Шу билан бирга МТБ иштирокчилари учун 2020 йилгача амалда бўлган солиққа тортиш тартиби сақланганлигини ҳисобга олганда, ДМ орқали ишлайдиган норезидентлар томонидан уларга товарларни (хизматларни) ўтказишшга ҳам ҚҚС солинмайди.

Юқоридаги келтирилган вазиятларни кўргазмали жадвал шаклида тақдим этамиз:

 


2020 йилгача


 2020 йилдан бошлаб


ҚҚС


Асос


ҚҚС


Асос


МТБ иштирокчиларига Ўзбекистон резидентлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)


ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади


2007 йил таҳриридаги СК 256-м. 3-қ. 4-б


Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади


 МВнинг 17.09.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/2197-сон тушунтириш хати.


ДМ билан боғлиқ бўлмаган Ўзбекистон норезидентлари томонидан МТБ иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар


Солиқ солинмайди


2007 йил таҳриридаги СК 207-м. 1-қ., 256-м. 1-қ.


Солиқ солинмайди


ДМ орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон норезидентлари томонидан МТБ иштирокчиларига тақдим этиладиган товарлар (хизматлар)


Солиқ солинмайди


2007 йил таҳриридаги СК


Солиқ солинмайди


Прочитано: 270 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика