Улгуржи-чакана савдо корхонаси импорт товарларни реализация қилади. Чет эллик етказиб берувчилар улар олдидаги қарз ўз вақтида сўндирилганлиги учун бонусларни хорижий валютада тўлайдилар.
Бонуслар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?
– Етказиб берувчи томонидан тўланган пул маблағлари айнан бонус ҳисобланса, улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда текин олинган мол-мулк сифатида жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б.).
Бу муайян муддатда харидлар қийматини сўндириш учун чегирма бўлиши мумкин. Товарлар харид қилинганидан кейин шартноманинг муайян шартларини бажаришда олинган чегирма товарлар қийматини камайтирмайди, балки корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади, 9390-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 16-б.). Ушбу суммалар ҳам фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 27-б.).
ҚҚСга тузатиш кира олмайсиз, сабаби у божхона қийматига асосан божхонада ҳисобланган.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.