Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Солиқ солиш

ЯТТ ходимлари даромадлари бўйича ҳисобот қандай топширилади

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар улар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар даромадларидан ЖШДС ҳисоблаб чиқаради, ушлаб қолади ва тўлайди (СК 385-м.). Бундай жисмоний шахслар даромадлари бўйича ҳисоботни қандай топширишни Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: 

 

– Якка тартибдаги тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ходимларни ёллашга ҳақли (15.05.2015 й. ПФ-4725-сон Фармон 5-б.).

Ишга қабул қилишда якка тартибдаги тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузиши ва уни ДСИда ҳисобга қўйиши керак (Низом III бўлими, 31.03.07.2015 й. 219-сон ВМҚга 1-илова).

 

ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқларни тўлайди

ЯТТга улар билан меҳнат шартномасини тузган ходимлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш бўйича мажбурият юклатилган (СК 385-м. 8-қ., 408-м. 6-қ.).

ЯТТ қуйидагиларни тўлайди:

● ёлланган ходимлар даромадларидан 12% ставка бўйича ЖШДС (СК 381-м. 1-қ.);

● календарь ойда улар ишлаган кунлар сонидан қатъи назар ҳар бир ходим учун ижтимоий солиқ – ойига БҲМнинг 50%и миқдорида (СК ­408-м. 1-қ. 2-б.);

Ёлланган ходимлар учун ҳисобланган солиқлар ҳисоботда қандай акс эттирилади

1. Ижтимоий солиқ автоматик тарзда ҳисобланади ва ЯТТнинг шахсий карточкасида (солиқ коди – 38) ходим ДСИда ҳисобга қўйилган ойдан бошлаб акс эттирилади. Ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қўшимча равишда тақдим этиш шарт эмас.

ЯТТ ҳар бир ходимга алоҳида тўлов топшириқномаси ёзади, унда ходимнинг Ф.И.О., унинг СТИРи ва тўлов тўланадиган даврни кўрсатади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилган ой учун тўланган ҳисобланади (СК 408-м. 7-қ.).

2. ЯТТ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини (4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) тақдим этади. Юридик шахслар ва ЯТТ учун Ҳисоб-китоб шакли – ягона. Ҳисоб-китобни топшириш учун ЯТТ солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11190_5 код остида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини танланг.

 

Электрон шакллар

Код


Номи


Амал қилиш муддати


Тўхтатилган


11190_5


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби


01.01.2021



11190_3


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби


01.05.2020


31.12.2020


11190_2


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби


01.01.2020


30.04.2020


11190_1


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов Ҳисоб-китоби


01.01.2019


31.12.2019


 

Юридик шахслардан фарқли ўлароқ, ЯТТ ўсиб борувчи якун билан эмас, балки ой учун маълумотларни кўрсатади.

Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларини 011-сатр «Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар» (СК 371-м.; Ҳисоб-китобга 5-илованинг 9-устуни) ва 0110-сатр «Шундан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 10-устуни)»да кўрсатинг.

 

ЯТТ фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотида ихтиёрий асосда иштирок этади ва бадалларни тўлайди. Бироқ ЯТТ ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотида мажбурий тартибда иштирок этади, сабаби улар меҳнат шартномаси бўйича ишга жойлаштирилган. Ходимларнинг ШЖБПҲга тўлаш бўйича мажбурият ЯТТга юклатилган (Низом 1, 7-б., АВ рақами 1515, 6.10.2005 й.).

 

Солиқлар ставкаларини 050-сатрда кўрсатинг. Солиқлар суммасини дастур автоматик тарзда ҳисоблаб чиқаради. Фақат ШЖБПҲ суммасини қўлда киритинг.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида албатта ижтимоий солиқ ставкасини (12%) кўрсатинг, акс ҳолда шакл хато кўрсатилади. Бунда Ҳисоб-китобда акс эттирилган ижтимоий солиқ суммаси шахсий карточкада акс эттирилмайди.

 

Мисол. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходим учун 2021 йил апрель учун солиқларнинг тўланиши ва ҳисоботнинг топширилиши

2021 йил 1 апрелда ЯТТ ходимни ишга қабул қилди ва уни ДСИда ҳисобга қўйди. Ҳар ойлик маош – 2 млн сўм. ЯТТ ходимнинг даромадидан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадал ушлаб қолади. ЖШДС суммаси 240 минг сўмни, ШЖБПҲга бадал – 2 минг сўмни ташкил этди. ЖШДС ШЖБПҲга бадал чегирилган ҳолда тўланади, шу боис тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси 238 минг сўмни ташкил этди.

Ижтимоий солиқ автоматик тарзда ҳисобланади – 122,5 минг сўм (0,5 БҲМ). Ижтимоий солиқни тўлашда тўлов топшириқномасида ЯТТ ходимнинг Ф.И.О. ва СТИРини, шунингдек тўлов амалга оширилаётган ойни кўрсатиши керак.

Барча солиқларни ЯТТ 2021 йил 15 майдан кечиктирмай тўлаши керак.

Шаклни тўлдириш намунаси

 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ


(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)


(сўмда)


Кўрсаткичлар


Сатр коди


Ҳисобланган даромад суммаси


Ижтимоий солиқ


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси


Жами


Умумбелгиланган ставка бўйича


Бошқа ставкалар бўйича


1


2


3


4


5


6


7


8


Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)


010


2 000 000


х


х


х


х


х


улардан:









Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг
6-устуни)


011


2 000 000


2 000 000


2 000 000



х


х


шундан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад (Ҳисоб-китобга
5-илованинг
10-устуни)


0110


2 000 000


2 000 000


2 000 000



х


х


….


….


….


….




х


х


Солиқ базаси


040


х


2 000 000


2 000 000


0


2 000 000


х


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %


050


х


х


12


0


12


0,1


Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040-сатр х
050-сатр)


060


х


240 000


240 000


0


240 000


2 000


 

Бунда Ҳисоб-китобда кўрсатилган ижтимоий солиқ суммаси 240 000 сўм, шахсий карточкада акс эттирилмайди ва тўланмайди.

Прочитано: 443 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика