Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни оширишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. 54 ёшда пенсияга чиқишда декрет таътили иш стажига қўшиладими?

а   ҳа, қўшилади;

б   54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи зарур стажни (20 йил) ҳисоблашда болани парваришлаш таътилида бўлган давр қўшилмайди;

в   аёл икки ва ундан кўп болаларни тарбиялаётган тақдирда ҳисобга олинади.

 

2. Пенсия жамғармаси пенсионернинг моддий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли пенсиядан ушланмаларни тўхтатиши мумкинми?

а   йўқ, мумкин эмас;

б   ушланмалар суд қарори бўйича тўхтатилади;

в   ушланмалар Пенсия жамғармаси бўлими комиссиясининг қарорига биноан тўхтатилади.

 

3. Республиканинг бошқа ҳудудида доимий рўйхатдан ўтган фуқаро вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича болани парваришлаш нафақасини олиши мумкинми?

а   нафақа фақат доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади;

б   ҳа, мумкин;

в   доимий рўйхатдан ўтилмаганда вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича нафақа тўланиши мумкин.

 

4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пенсия қандай ҳисобланади?

а   чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фақат нафақа ҳисобланади;

б   Ўзбекистонда камида 15 йил доимий яшаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаторида пенсия ҳисобланади;

в   пенсия ҳисобланади, бунда Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида ишланган даврга тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган чет элда ишлаган даври стажга қўшилиши ҳисобга олиниши керак.

 

5. Болалигидан ногирон фарзандлари бўлган аёллар неча ёшда ёшга доир нафақани олишлари мумкин?

а   55 ёшга тўлганда;

б   50 ёшда;

в   58 ёшда.

 

6. Ўзини ўзи банд қилганда қандай миқдорда ижтимоий солиқ тўланиши лозим?

а   ҳар ойда 0,5 БҲМ;

б   бир йилда 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда;

в   бир йилда 2 БҲМ миқдорида.

 

 

Тўғри жавоблар: 1б, 2а, 3в, 4в, 5а, 6б.

 

Натижалар

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

Сизнинг натижангиз:

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл - афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 19.01.2021 йилдаги 2 (807), 16.02.2021 йилдаги 7 (812), 9.03.2021 йилдаги 10 (815)-сонларида чоп этилган.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 311 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика