Пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан пенсия тайинланадими ёки барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кунданми?
– Ёшга доир пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади (Қонуннинг 47-м. 1-қ. «а» б.).
Маълумот учун!
Ўқиш даврида академик таътил вақти, шунингдек тайёрлов курсларида ўқиш даври иш стажига қўшилмайди.
Бунда тақдимнома ёки ариза барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Тақдимномага ёки аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти, улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан 3 ой ичида тақдим этилса, унда пенсия тайинланиши тўғрисидаги тақдимнома ёки ариза қабул қилинган кун пенсия тайинланиши учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади (Қонуннинг 46-м.).