Norma.uz

Эркаклар 25 йиллик иш стажи билан 58–59 ёшда пенсияга чиқса бўладими?

 

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда эга бўлади.

 

Эркаклар 60 ёшга ва аёллар 55 ёшга тўлмасидан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкинми? Пенсия жамғармасининг даромад ва харажатларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи Аброр Холматов ушбу савол юзасидан ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.

– Технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз, деб эътироф этилган шахслар учун эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади, – дейди А.Холматов. – Аммо шуни алоҳида қайд этиш лозимки, пенсия билан нафақанинг фарқи бор, албатта. Пенсиялар – ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясига бўлинган. Шуни адаштирмаслик керак.

Нафақа бу пенсия эмас. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда нафақа ва пенсия тушунчаларини чалкаштириб юборади. Аслида бу икки хил нарса. Нафақа иш стажи йўқ одамга берилади. Бу давлат томонидан кафолатланган маблағ. Пенсияда эса ушбу фуқаро фақат пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшгандан кейингина унга пенсия тайинланади.

Бу нима дегани? Чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда жамғармага ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий солиқларни ўтказган тақдирда ушбу фуқаронинг иш стажи ҳисобланади. Ва тўланган маблағларидан келиб чиқиб, пенсия миқдори белгиланади.

Мисол учун, бир фуқаро чет элда, дейлик Россияда ишлаб келди. У (эркак) 25 йиллик иш стажига эга. Ижтимоий суғурталанган иш стажи бор. Ва бундан ташқари чет элда ишлаган 5 йиллик иш стажи бор.

Пенсия жамғармасига тўланадиган ихтиёрий ижтимоий тўлов суммасининг юқори поғонаси белгиланмаган, аммо минимуми белгиланган.  

Фуқаронинг ўзи учун пенсия кўпроқ керакми? Марҳамат, 111 минг сўм эмас, 1 млн сўм тўланг. Албатта, 1 млн сўм тўлаган (чет элда ишлаб келган) фуқаронинг пенсияси билан 111 минг сўм тўлаган фуқаронинг пенсияси икки хил бўлади.

Демак, ўша фуқаро иш стажини бажарса, пенсия жамғармасига қанча кўп пул ўтказса, бу фуқаронинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади.

 

ЎзА.

Прочитано: 85 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика