Пенсияни, масалан ногиронлик пенсиясини тўлаш тўхтатиб қўйилади, бироқ пенсионерда техник хатоликлар сабабли ортиқча олинган сумма юзасидан қарздорлик қолади ва у ҳали сўндирилмаган.
Мазкур ҳолатда қарзни тўлаш ҳам тўхтатиладими?
– Ортиқча тўланган пенсия пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолларда (масалан, меҳнат қобилияти тикланганлиги туфайли) қолган қарз суд тартибида ундирилади (Қонуннинг 65-м. 6-қ.).