Norma.uz

3 йилда улгуриш керак

 

Эшитишимча, чет элда ишлаганлар Ўзбекистонга қайтганида Пенсия жамғармасига бадалларни тўласа чет элда ишлаган даври иш стажига қўшиб ҳисобланар экан.

Буни қандай муддатларда амалга ошириш керак ва ушбу бадал суммаси қанча бўлади?

 

– Чет элда ишлаган шахс қуйидаги тўловларни тўлаши мумкин:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини;

 

● 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўловни;

 

● 2020 йил 1 январдан бошлаб – ижтимоий солиқни (Қонуннинг 40-м.).

Тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

● ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

● бирйўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида.

Бунда пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4,5 баробари миқдорда белгилаш мумкин (Низомнинг 8, 9-б., ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Прочитано: 39 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика