Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 08 / Профессионалнинг фикри

Қачон иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт

 

Ишдан бўшатиш нафақаси – бу йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилиш, ишдан бўшатиш ҳолати учун тўлов (МК 109-м.) Қандай ҳолларда иш берувчи уни тўлаши шартлиги ҳақида «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди. Нафақани қандай ҳисоблаш кераклигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди.

 

Қачон тўланади?

Ленара ХИКМАТОВА:

– Ишдан бўшатиш нафақаси меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ асосида (МК 110-м.) (сабаблар кўрсатилган ҳолда) тўланади. Нафақа тўлаш ҳақида алоҳида буйруқ чиқариш зарур эмас.

Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори – ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги керак (МК 109-м. 2-қ.). Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига 6-илова билан белгиланган.

Ишдан бўшатиш нафақаси нафақат иш берувчининг ташаббуси билан МК 100-моддасининг алоҳида бандлари бўйича ишдан бўшатишда, балки меҳнат шартномасини бошқа асосларда бекор қилишда ҳам тўланади:

● тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, МКнинг 106-моддаси алоҳида бандларида назарда тутилган ҳолатларга биноан;

● ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (МК ­89-м. 4-қ.).

Чалкашмаслик учун қуйидаги жадвалдан фойдаланинг:

Ишдан бўшатиш нафақаси тўланади

 

Ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди

 

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш (МК 100-м.)

 

1-банд: технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги

 

3-банд: ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги

 

2-банд: ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши

 

4-банд: ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги

 

5-банд: ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги

 

 

 

6-банд: корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги

 

 

 

7-банд: ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда

 

 

 

Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши (МК 106-м.)

 

1-банд: ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда

 

3-банд: ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда;

 

2-банд: шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда, шунингдек Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенатда доимий асосда ишлаган Сенат аъзоси ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтган тақдирда

 

 

 

4-банд: ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса. Ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан бузилган ҳоллар (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бундан мустасно

 

5-банд: ходимнинг вафоти муносабати билан

 

 

6-банд: қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда

 

Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши (МК 89-м.)

 

4-қисм: ходим билан меҳнат шартномасининг у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши

 

 

 

 

Агар меҳнат шартномаси бошқа асосларга биноан бекор қилинса, МКнинг 109-моддаси ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини назарда тутмайди. Айнан:

● тарафларнинг келишувига кўра (МК 97-м. 1-б.) ;

● ходимнинг ташаббуси билан (МК 99-м.);

● муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан (МК 105-м.);

● меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра (МК 97-м. 5-б.);

● янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан (МК 97-м. 6-б.).

 

Қандай ҳисоблаб чиқарилади?

Татьяна ЛИМАРЕВА:

– Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Локал тартибда ишдан бўшатиш нафақаси миқдорини қонунчиликда белгиланганига нисбатан оширилган миқдорда тўлашни назарда тутиш мумкин.

Ишдан бўшатиш нафақаси ходимнинг бошқа даромадларига киради, ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди (СК 377-м. 9-б., 403, 404-м.). 

 

Мисол. Ишдан бўшатиш нафақаси ҳисоб-китоби

Ходим билан МКнинг ­100-моддаси 2-қисми ­1-бандига биноан (штат қисқариши муносабати билан) меҳнат шартномаси бекор қилинмоқда – ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш билан. Ишдан бўшатиш кунида маоши – 2 800 000 сўм.

Охирги 12 ой учун у 5 000 000 сўм миқдорида қўшимча тўловлар олди.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:

2 800 000 + 5 000 000 / 12 = 3 216 666,67 сўм.

Ушбу сумма ходимга ишдан бўшатиш нафақаси сифатида тўланади.

 

Меҳнат шартномасини МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига биноан бекор қилишда бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш нафақаси ва иш қидириш даврида, бироқ 2 ойдан кўп бўлмаган муддатда ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш кафолатланган.

 

Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин 30 календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади (МК 67-м., «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун 49-м.).

Прочитано: 818 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика