Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 08 / Солиқ солиш

Иссиқ овқатдан алимент

 

Корхона ходимлари вахта усулида ишлашади. Корхона уларни иссиқ овқат билан таъминлайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади ва ЖШДСга тортилади. Ходимлар орасида алимент тўлайдиганлар ҳам бор. Озиқ-овқат қийматидан алимент ушлаб қолинадими? 

 

– Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади (Оила кодексининг 104-м.).

Озиқ-овқат қиймати компенсация тўловларига тааллуқли бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади (СК 371-м. 1-қ., ­373-м. 13-б.).

Бинобарин, алиментни ҳисоблашда ишчилар учун озиқ-овқат қиймати ҳисобга олиниши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 565 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика