Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 08 / Профессионалнинг фикри

Қайта баҳолаш ўтказилмаслигидан ким ютади?

 

2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш бекор қилингандан сўнг турли даражадаги экспертлар қайта баҳолаш маъқуллиги фойдасига талай далилларни билдиришган. Натижада баъзи тадбиркорлар, айниқса уч йилда бир марта қайта баҳолашни ўтказганлар, уни ҳақиқатан ўтказмаслик мумкинлиги юзасидан фикр билдира бошлашди.

Ушбу мавзу бўйича ўз фикри билан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ўртоқлашди: 

 

– 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинди (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 9-б.). Жумладан, 3 йиллик қайта баҳолаш даври белгиланган кичик корхоналар учун ҳам қайта баҳолаш тартиби бекор қилинди.

Шу билан бирга оммавий ахборот воситаларида экспертларнинг қайта баҳолашни ўтказиш лозимлиги хусусидаги материаллари эълон қилина бошланди. Бу тадбиркорларнинг қайта баҳолашдан воз кечиш мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳаланишга боришларига мажбур қилди. Қолаверса, Давстатқўм анъанага биноан 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш индексларини ишлаб чиқди ва эълон қилди.

Хотиржам қилмоқчиман: 2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш ҳақиқатан ҳам мажбурий бўлишдан тўхтаган. Қайта баҳолаш индекслари уни ўз ташаббуси тартибида ўтказишга қарор қиладиганлар учун эълон қилинган.

Савол туғилади: қайта баҳолашни 3 йилда бир марта ўтказган корхоналар энди қандай йўл тутишади? Ахир улар буни ўтказаётганда, олдинги даврлар индексларини ҳисобга олишлари керак бўлган.

Мен олдинги йиллар учун ҳам қайта баҳолашни ўтказмаслик лозимлиги тарафдориман. Сабабини тушунтираман.

Айланмадан солиқ тўловчи корхоналар учун қайта баҳолаш тўғрисидаги масала умуман юзага келмайди. Қайта баҳолашни ўтказмаслик айланмадан олинадиган солиққа таъсир кўрсатмайди.

Қайта баҳолаш нимага таъсир кўрсатади? Амортизацияга ва, ўз навбатида, фойда солиғига. Яна мол-мулк солиғи-ю фойда солиғига ҳам таъсири бор.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари учун қайта баҳолашни ўтказмаслик нимага олиб келиши мумкин? Мол-мулк солиғи камроқ, таннарх пастроқ бўлса, фойда солиғи юқорироқ бўлади. Ва табиийки, соф фойда ҳам.

Мол-мулк солиғи ва фойда солиғи ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш нуқтаи назаридан қайта баҳолашни ўтказишдан воз кечиш варианти энг хавфсиз кўринади, меҳнат сарфлари ва вақтни тежаш имконини беради. Бунда кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати мол-мулк солиғини солиш объекти ҳисобланишини унутмаслик лозим. Корхонанинг барча асосий воситалари қайта баҳоланиши лозим ва сарфлар барча асосий воситалар бўйича амортизацияга киритилади. Барчасига қўшимча равишда, кўчмас мулк объектлари бўйича амортизация нормаси, асосан, 3%ни ташкил этади, қолган АВ бўйича эса у анча юқори. Демак, солиқ хатарлари мавжуд эмас.

Бинобарин, кимнингдир солиқ органидан талабнома олиш хатари борми? Бўлиши мумкин – асосий воситалари фақат кўчмас мулк объектларидан иборат бўлган корхоналарда ёки зарар кўрган корхоналарда бундай хатар бўлиши мумкиндир, балки.

Таннарх – пастроқ, корхоналарнинг соф фойдаси – юқорироқ. Мен, муассис сифатида, қайта баҳолашни ўтказмаган ҳолда кўпроқ фойда оламан дейишим учун, солиқ органлари сарфларни оширишлари ва фойда солиғини камайтиришларига тўғри келади. Ва яна шуни унутмаймизки, дивиденд солиғи ставкаси – 5%, фойда солиғи эса – 15%.

Нима қилганда ҳам, қайта баҳолаш ўтказилмаса ҳаммага яхши бўлади.

Бунда, агар корхона қайта баҳоланмаган асосий воситани реализация қилишга қарор қилса, солиқ органлари реализация қилиш нархининг бозор қийматидан фарқ қилишини текширишлари мумкин. Қайта баҳолаш ўтказилган ёки ўтказилмаганидан қатъи назар, реализация қилиш барибир бозор қиймати бўйича амалга оширилиши керак.

 

Олег ГАЕВОЙ

тайёрлади.


Прочитано: 465 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика