Корхона ходимлари вахта усулида ишлашади. Корхона уларни иссиқ овқат билан таъминлайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади ва ЖШДСга тортилади. Ходимлар орасида алимент тўлайдиганлар ҳам бор. Озиқ-овқат қийматидан алимент ушлаб қолинадими?
– Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади (Оила кодексининг 104-м.).
Озиқ-овқат қиймати компенсация тўловларига тааллуқли бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади (СК 371-м. 1-қ., 373-м. 13-б.).
Бинобарин, алиментни ҳисоблашда ишчилар учун озиқ-овқат қиймати ҳисобга олиниши лозим.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.