Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Меҳнат муносабатлари

Халқаро меҳнат ташкилоти: Ўзбекистонда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолати 4 фоиз

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилла Одинаев иштирокида брифинг ташкил этилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти: Ўзбекистонда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолати 4 фоиз

Брифингда Халқаро меҳнат ташкилотининг «Учинчи томон мониторинги» лойиҳаси томонидан 2020 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган мониторинг натижалари ҳақида маълумот берилди. 

 

Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2020 йилда ҳам пахта йиғим-терими давомида болалар меҳнатидан умуман фойдаланмаганлиги тўғрисидаги хулосаларида қатъий қолган. Мажбурий меҳнатнинг бутунлай бартараф этилишида сезиларли натижаларга эришилган. Фуқароларни мажбурий тарзда тизимли жалб этиш ҳолатлари кузатилмаган.

Маълумотларга кўра, ўтган йилда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 33 фоизга камайган ва 4 фоизни ташкил этган.

Терилган пахта учун тўлов миқдорларининг оширилиб, меҳнат ва дам олиш шароитлари сезиларли даражада яхшиланган. Шу билан бирга, бу борада ҳукумат ва жамоатчилик томонидан ҳам доимий назорат олиб борилган.

Жорий йил 27 январь куни «Коттон Компейн» халқаро коалицияси ўз расмий веб-сайтида «Ўзбек пахтачилигида ўзгараётган манзара» сарлавҳали мақола чоп этди.

«Коттон Компейн» халқаро коалицияси баёнотига кўра, 2020 йил пахта йиғим-терим мавсумидаги ижобий ўзгаришлар Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга йўналтирилган ислоҳотлари ҳамда амалга оширилаётган тадбирлари натижасидир.

Қайд этиш керакки, Давлат меҳнат инспекциясининг ишчи гуруҳлари томонидан республиканинг барча туманларидаги 3 минг 48 та ташкилот, фермер ҳўжаликларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 170 нафар мансабдор шахсга жами 653 миллион 167 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.

Жумладан, 2020 йилги пахта-йиғим терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 42 нафар мансабдор шахс, шу жумладан, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан жавобгарликка тортилди ва яна 6 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилди.

Бундан ташқари, 61 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 34 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 13 та ҳолатда меҳнат вазифасини бажармаганлиги, 17 та ҳолатда иш ҳақининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

ЎзА.

Прочитано: 356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика