Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Паспорт масалалари

Соддалаштирилган тартиб кимлар учун амал қилади

 

Қандай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинади? Эшитимизча, фуқароликка қабул қилишнинг умумий ва соддалаштирилган тартиби мавжуд экан.

 

– ЎзР фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартиби чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;

б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва ЎзР фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 5 йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;

в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу модданинг «б» бандида назарда тутилган шарт Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳда бўлган ва никоҳ тузилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турмуш ўртоғи билан биргаликда узлуксиз 3 йил давомида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда, агар фуқаролиги бўлмаган шахс бир йил ичида Ўзбекистондан ташқарига жами 183 кундан ортиқ бўлмаган муддатга чиққан бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшалган муддат узлуксиз деб ҳисобланади (Қонуннинг 19-м.).

ЎзР фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

а) Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;

б) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

в) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

г) давлат тилини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Ушбу модданинг «а» бандида назарда тутилган шарт илм-фан ва илмий фаолият, техника, маданият ҳамда спорт соҳасида катта ютуқларга эга бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси учун манфаатли касбга ёхуд малакага эга бўлган ватандошга ва (ёки) унинг оила аъзоларига нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини Қонун 20-моддасининг 1 ва 2-қисмларида кўрсатилган шахсларга бериш мақсадга мувофиқлилиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади.

Қабул қилинган қарор асосида, агар ушбу шахс фуқароси бўлган давлат фуқаролигидан чиқадиган бўлса, шахсга ЎзР фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хати берилади.

Кафолат хатининг амал қилиш муддати 1 йил. ЎзР Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясининг қарорига биноан кафолат хатининг амал қилиш муддати яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.

Кафолат хати ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси томонидан ариза берувчига ёки унинг қонуний вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.

ЎзР фуқаролигига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ ариза берувчи чет давлат фуқаролигидан чиққанлиги ҳақида ҳужжат тақдим этганидан кейин амалга оширилади (Қонуннинг 20-м.).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика