Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Истеъмолчи бурчаги

Сотувчи мажбурияти

 

Истеъмолчи сотиб олинган товар сифатига дахлдор низоли вазиятлар юзага келганда қаерга мурожаат қилиши лозим?

 

– Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчи унга сотилган товар лозим даражадаги сифатга эга эмас деб ҳисоблаган ҳолатларда, у товар ёки касса чекини тақдим этган ҳолда бевосита сотувчига мурожаат қилишга ҳақли. Сотувчи истеъмолчининг қуйидаги талабларини қаноатлантириши шарт:

  • айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштириш;
  • харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштириш;
  • харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши;
  • товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилиши;
  • товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланиши.

Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир (Қоидаларнинг 29-б., ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова). Мазкур талаб суд тартибида қаноатлантирилади. Бироқ истеъмолчи ва сотувчи ўртасида ўзаро келишувга эришилган ҳолатда етказилган зарар суддан ташқари тартибда қопланиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова. 

Прочитано: 1096 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика