Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ишончли шахс жалб этилмайди

 

Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш хорижий корхонаси оддий ёзма шаклда тузилган товар белгиларидан фойдаланиш бўйича лицензия шартномасига эга. Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотида (WIPO) рўйхатдан ўтказилган товар белгисига мутлақ ҳуқуқга эга бўлган жисмоний шахс билан шартнома тузилди.

Лицензия шартномасини патент вакилида тасдиқлатиш лозимми? 

 

– Патент вакилига зарурат барча ҳолатларда ҳам юзага келавермайди. Бироқ товар белгиси ёки лицензия шартномасига бўлган ҳуқуқни бошқага ўтказиш шартномаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 30-м. 5-қ.).

Шартномани (унга ўзгартиришларни) рўйхатдан ўтказиш патент эгаси (ҳуқуқ эгаси) томонидан мустақил равишда ёки Агентликда рўйхатдан ўтказилган патентланган ишончли шахс орқали амалга оширилади (АВ томонидан 17.06.2005 йилда 1481-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 4-б.). Патент вакили мажбурий тартибда Ўзбекистондан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний шахснинг ёки чет эл жисмоний шахсининг манфаатларини ифодалайди. Ўз навбатида, Ўзбекистонда доимий яшайдиган, бироқ вақтинчада унинг ҳудудидан ташқарида бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистондан ташқарида ёзишмалар учун манзилни кўрсатишда патент вакили ёрдамисиз ҳам ҳаракат қилишлари мумкин (Қонуннинг 34-м. 3, 4-қ.).

Корхонангиз Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашганлиги сабабли шартномани патент вакилини жалб этмаган ҳолда Агентликда рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Прочитано: 258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика