Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Истеъмолчи бурчаги

Қизиқарли даврлар

 

«Яроқлилик муддати» ва «хизмат муддати» бир-бирига ўхшаш 2 та тушунчадир. 

 

Яроқлилик муддати товарлардан соғлиқ учун зарар етмаган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлган даврни белгилайди. Ушбу тоифага, қоидага кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, парфюмерия-косметика товарлари, маиший кимёвий товарлар ёки бошқа ўхшаш товарлар (ишлар) киритилади.

Хизмат муддати – товардан фойдаланишнинг муайян муддати, ушбу муддат тугагач техник ҳолатидан қатъи назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши лозим.

«Техник ҳолати» иборасига эътибор қаратинг. Хизмат муддати белгиланган товар исталган техника ёки бошқа техник ишлар ва хизматлар бўлиши мумкин (масалан, кир ювиш машинаси ёки квартирани таъмирлаш). Бунда тайёрловчи кафолатли хизмат муддати давомида товардан (ишлардан) фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт, хизмат муддати мобайнида муҳим камчиликлар аниқланган ҳолатларда тайёрловчи товар ёки бажарилган иш юзасидан таъминлаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиши шарт.

Кўпинча бу 2 тушунчани бир-бирига ўхшашлиги туфайли чалкаштириб юборилади, бироқ фақат битта жиҳати уларни ажратиб туради.

Хизмат муддатида муаммо «бузилиш ёки техник носозлик» бўлиши мумкин, яроқлилик муддати тушунчасида эса бундай ҳолат бўлмайди.

 

«Истеъмолчи бурчаги» рукнини тайёрлашда ЎзР Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг сайти материалларидан фойдаланилди.

Прочитано: 332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика