Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Истеъмолчи бурчаги

Сотувчи мажбурияти

 

Истеъмолчи сотиб олинган товар сифатига дахлдор низоли вазиятлар юзага келганда қаерга мурожаат қилиши лозим?

 

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчи унга сотилган товар лозим даражадаги сифатга эга эмас деб ҳисоблаган ҳолатларда, у товар ёки касса чекини тақдим этган ҳолда бевосита сотувчига мурожаат қилишга ҳақли. Сотувчи истеъмолчининг қуйидаги талабларини қаноатлантириши шарт:

  • айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштириш;
  • харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштириш;
  • харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши;
  • товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилиши;
  • товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланиши.

Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир (Қоидаларнинг 29-б., ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова). Мазкур талаб суд тартибида қаноатлантирилади. Бироқ истеъмолчи ва сотувчи ўртасида ўзаро келишувга эришилган ҳолатда етказилган зарар суддан ташқари тартибда қопланиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова. 

Прочитано: 147 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика