Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Кадрлар бўлими

Таътил – иш вақти эмас

 

Ходим 11 соатдан вахта усулида ишлайди. Жамланган ҳисоб юритиладиган ходимлар учун беш кунлик иш ҳафтасида бир йил учун иш соатлари нормаси белгиланган.

Иш соатлари жамланган ҳисоб бўйича юритиладиган ходимларнинг белгиланган иш соатлари нормасидан таътил ва касаллик варақалари учун неча соат олиб ташланиши лозим?

 

Иш соатлари нормаси фақат иш соатларини ҳисоблаш учун белгиланади ҳамда таътил кунлари ва касаллик даврига боғлиқ бўлмайди.

Мазкур норма иш соатларининг норма сонидан ошиб кетмаслиги лозим. Иш вақтининг жамланган ҳисоби юритилганда 5 кунлик иш ҳафтаси учун 1 йиллик даврни ҳисобга олганда иш соатлари қуйидагича бўлади:

  • 2020 йилда – 2 042 соат;
  • 2021 йилда – 2 010 соат.

Шу тариқа, ходим томонидан ушбу нормадан ортиқча ишланган барча соатлар иш вақтидан ташқари ишланган соатлар ҳисобланади ва икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (МК 157-м.).

Ишланган соатларнинг умумий сонини ҳисоблашда ходим бир йилда ҳақиқатда ишлаган соатлари ҳисобга олиниши лозим.

Таътил ва касаллик варақасида бўлган даврлар иш вақти ҳисобланмайди ва улар учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади. Улар иш вақти ҳисобига киритилмайди.

Прочитано: 322 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика