Norma.uz

Янги қоидалар ва жарималар

 

Янги йилда автомобилчиларга тааллуқли бўлган қонунчиликдаги турли янгиликлар кучга кирди. Россияда маълумотномаларни олиш бўйича ўзгартирилган тартиб-таомиллар, шунингдек янги жарималар амал қилишни бошлади.

 

Автомагистралдаги жарималар

10 январдан пулли автомагистрал бўйича бепул ҳаракатланганлик учун жарима амал қилишни бошлади. РФ МҲТКга тегишли тузатишлар киритилди. РФ МҲТКнинг 12.21.4-моддасига мувофиқ энди бундай ҳуқуқбузарликни содир этган енгил автомобиллар ҳайдовчилари учун жарима 1,5 минг рублни, шунингдек оғир юк автомобиллари, тижорат фургонлари ва автобуслар ҳайдовчилари учун 5 минг рублни ташкил қилади.

Замонавий тўлов тизимларига эга бўлган, шлагбаумларсиз ишлайдиган, автомагистраллар ишга туширилгандан сўнг янги жаримани жорий  қилиш зарурати юзага келди.

Булар Москва яқинидаги марказий ҳалқа автомобиль йўли (ЦКАД), шунингдек free-flow инфратузилмасига эга Москва–Санкт-Петербург «Нева» трассаси ҳисобланади. Улар бўйлаб ҳаракатланишда рўйхатдан ўтказилган транспондерлардан тўлов олинади. Тўсиқлар мавжуд эмаслиги сабабли исталган автомобиль бўш йўлакдан ўтиб кетиши мумкин бўлган. Энди бундай қилиш анча мураккаб бўлади, чунки free-flow тизими билан боғлиқ ўрнатилган камералар автомобиль рақамини қайд этади ва ҳаракатланиш қоидалари бузилган тақдирда баённома тузиш учун маълумотлар ДЙҲХИга юборилади.

 

Тиббий маълумотнома олиш бўйича янги тартиб

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ҳайдовчиларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 6-сон буйруғида қонида психоактив моддалар, шу жумладан алкоголь мавжудлиги юзасидан мажбурий тартибдаги текширувларнинг жорий этилиши назарда тутилганлиги ҳайдовчиларга маълум қилинди. Бундай таҳлиллар қиймати деярли 9 минг рублни ташкил этади, бу эса ҳайдовчиларда эътирозларига сабаб бўлди. Қонун талаблари енгиллаштирилди, энди автомобилчилар маълумотнома олишда фақат нарколог томонидан фуқарода наркомания ва алкоголизм аломатлари аниқланганда, унинг кўрсатмасига биноан бундай таҳлиллар топширилади.

Қонун 2020 йил 1 июлдан кучга кириши керак эди, бироқ пандемия туфайли кучга кириш муддати 2021 йилнинг бошига кўчирилди.

 

Янги техник кўрик қоидалари

2021 йил 1 мартдан бошлаб техник кўрик пунктларида ташхис картасини олиш тартиб-таомиллари янги регламент бўйича ўтказилади. Автомобилни суратини қайд этиш ва станция ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан электрон баённома тузиш талаб этилади. Станция ходимлари ягона базага кузатув ҳужжатлари билан бирга машинанинг олд томонидаги ва орқа қисмидаги рақам белгиларининг суратини юборишлари лозим. Бу автомобилнинг ТХСда эканлиги далилини тасдиқлаш ҳамда ташхис картасини қалбакилаштириш айблови қўйилишининг олдини олиш учун зарурдир.

Россия автосуғурталовчилар уюшмаси (РСА) маълумотларига кўра, ташхис карталари электрон шаклда бўлади, қоғоз шаклидаги карталар эса транспорт воситасининг хорижга чиқиши учун берилади. Нафақат ҳайдовчилар ва суғурталовчилар, балки ДЙҲХИ ходимлари ҳам электрон базадан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Давлат техник кўригидан ўтишда ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ДЙҲХИ ташхис картасини бекор қилишга ҳақлидир. Йўлда машинани кўрикдан ўтказиш чоғида унинг конструкциясида бошқариш механизми ёки тормоз тизимидаги носозликлар сингари хавфли шикастланишлар аниқланган тақдирда ҳам шундай қилинади.

 

Манба: авто-mail.ru.

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика