Norma.uz

Рекорд нархга сотилган авторақам эгаси пулни тўлай олмади. Рақам қайта сотувга қўйилди

 

Рекорд нархга сотилган авторақам эгаси пулни тўлай олмаган. Рақам қайта сотувга қўйилди

 

Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди. 

 

Гап шундаки, 2021 йил 4 январида ўтказилган рақобатли аукцион савдолар натижасига кўра «777» рақамлар комбинациясига эга авторақам Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида 596 млн 525 минг сўмга сотилган эди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён авторақамнинг энг максимал баҳоси сифатида қайд этилганди. Аукционда талабгорлар томонидан 145 та нарх таклифлари келиб тушганди.

Аммо 29 январь куни Авторақамлар онлайн аукционида мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.

Шу сабабли ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. ­Масъул­ларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 16-бандига асосан, талабгор тўловни рад қилган, ундан бошқача тарзда бош тортган ёки битим бўйича тўлов тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ўтказилмаган ҳолатларда, ахборот тизими автоматик режимда таклиф қилган нархи биринчи ғолиб таклиф қилган нархдан сўнг энг юқори бўлган талабгорни (иккинчи ғолибни) рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этади. Бошқача айтганда асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.

Низомнинг 17-бандига кўра, иккинчи ғолиб рад этган ҳолатда, ахборот тизими рақобат тартиботи амалга ошмади деб эълон қилади ва авторақамни қайтадан сотувга қўяди.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 449 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика