Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Паспорт масалалари

Ватанга қайтишда муаммо бўлмайди

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, доимий асосда Молдовада яшайман. Яқинда ушбу мамлакатнинг фуқаросига турмушга чиқдим.

Чет давлат фуқаросига турмушга чиққанлигимни эътиборга олинганда, Ўзбекистонга қайтишим мумкинми?

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр-хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди. Эр-хотиндан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м.).

Шу тариқа, сиз никоҳдан ўтганлигингиз муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганликдан хавотирланмасдан, муаммосиз Ўзбекистон Республикасига қайтишингиз мумкин.

Прочитано: 244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика